Ҳуқуқ ҳимоячилари Азимжон Асқаровни ўлимидан кейин бўлса ҳам оқлашга чақиришди

Азимжан Асқаров. Sputnik фотосурати

«Бир Дуйно Кыргызстан» инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қирғизистон ҳукуматини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва қамоқда вафот этган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровни ўлимидан кейин бўлса ҳам оқлашга чақирди.

Ташкилот Асқаров 2010 йил 15 июнида ҳибсга олинганини эслатади. У 2010 йили миллатлараро тартибсизликларга чорлаш ва ўша фожиали кунларда полициячини ўлдиришда айбдор деб топилган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, мамлакатдаги куч ишлатар тизими Асқаровнинг ҳуқуқ-тартибот органларидаги камчиликларни фош қилганидан ўч олиш мақсадида унга нисбатан сохта айбловларни уюштирган.

Ҳибсда Асқаровни ақлбовар қилмас давомли қийноқларга солишган: у калтакланган, ҳақоратланган ва камситилган, дейди ҳуқуқ ҳимоячилари. Буни 2016 йили Асқаров ишини кўриб чиққан БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси ҳам тан олган.

«Хотирали бўлмиш 2023 йил 15 июнь куни инсон ҳуқуқлари фаоллари БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг Асқаров иши бўйича қарашлари имплементациясини (халқаро ҳуқуқий нормаларнинг давлат ичкарисида амалга оширилишитарж.изоҳи) ўлимидан сўнг оқлаш ва унинг оиласига муносиб товон тўлаш йўли билан амалга ошириш зарурлигини эслатиб ўтади», — дейилади «Бир Дуйно Кыргызстан» мурожаатида.

Азимжон Асқаров унга тўнгалган жиноятлар бўйича айбига иқрор бўлмаган. Қирғизистондаги барча инстанциялар унинг мурожаатларини рад этган, бироқ БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси 2016 йили уни айбсиз деб топган ва зудлик билан озод қилишни буюрган. Қирғизистон ҳукумати бу қарорга амал қилмаган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси 2020 йил 25 июль куни 47-сонли колония касалхонасида вафот этган. Ўлим сабаби икки томонлама пневмония туфайли ўткир нафас этишмовчилиги сифатида кўрсатилган. Асқаров 31 июль куни Ўзбекистонда дафн этилган.

БМТ қўмитаси, Европа Иттифоқи ва Халқаро Инсон ҳуқуқлари федерацияси ва Қийноқларга қарши Бутунжаҳон федерацияси қошидаги Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари обсерваторияси воқеа ҳолатларини тергов қилишга чақиришган. Асқаров ўлими юзасидан тергов деярли бир йил давом этган. Жазони ижро этиш давлат хизмати Асқаров гўёки даволанишдан бош тортгани ва кислород ниқобини улоқтириб ташлагани ва ҳуқуқ ҳимоячисининг ўлими бўйича жиноий ишни тугатишга қарор қилганини маълум қилган.

2021 йил августида Бишкекнинг Свердловск туман суди Азимжон Асқаровнинг ўлими бўйича ишни қайта бошлашга қарор қилган. Текширув Жазони ижро этиш давлат хизматининг тергов хизматига топширилган, бироқ сентябрь ойида ҳуқуқ ҳимоячилари уни Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига (МХДҚ) ўтказишга муваффақ бўлишган ва улар тергов бошлашга шошилмаган. 2023 йил февралида Бишкекнинг Первомайский туман суди ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров ўлими бўйича терговчининг ҳаракатда бўлмаганини тасдиқлади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди