Қирғизистонлик футболчи Россия клубини тарк этган ва алоқага чиқмаган

Эрбол Атабаев. dinamo-mx.ru сайти фотосурати

Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эрбол Атабаев амалдаги шартномасига қарамай Россиянинг «Динамо-Махачқалъа» клубини тарк этган. Бу ҳақда футболчига ёрдам бераётган футбол менежери Юрий Белоус маълум қилди.

«Баъзи футболчиларнинг калласида нималардир бор. Шамол изғиса керак, эҳтимол. Расман у билан ҳамкорлик қиламиз, лекин у ғойиб бўлди. Алоқага чиқмаяпти. Нима бўлгани аниқ эмас. У кетган. Аниқлик киритиш учун клубга мурожаат қилингиз мумкин. Футболчининг шартномасида қаттиқ жарималар белгиланган. У шунчаки дисквалификация қилиниши мумкин»,дейди Белоус.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июль ойи бошида клуб раҳбариятида ўзгаришлар юз берган эди. «Уфа» ва Москванинг «Спартак» клубларининг собиқ раҳбари Шамил Газизов Махачқалъанинг «Динамо» клуби бош директори, асли туркманистонлик бўлган россиялик мутахассис Қурбон Бердиев эса бош мураббий бўлганди.

«Фарғона» мухбири Шамил Газизов билан боғланди, бироқ у Атабаев билан боғлиқ вазиятга кейинроқ изоҳ беришини айтди.

Эрбол Атабаев футболни Кантнинг «Абдиш-Ата» клубида бошлаган, Қозоннинг «Рубин» клубида давом эттирган. 11 ёшида Испаниянинг «Барселона» академиясига ўқишга кирган. 2021 йил июлида у «Абдиш-Ата» жамоасига қайтади, бироқ олти ойдан сўнг Махачқалъанинг «Динамо» клуби билан шартнома имзолайди. Ўтган мавсумда қирғизистонлик Россия клуби таркибида барча турнирларда 33та ўйин ўтказиб, 3та голга ассистентлик қилган. Transfermarkt маълумотларига кўра футболчининг нархи 300 минг еврони ташкил қилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати