Қирғизистонда судланиб, ватанига қайтарилган икки тожикистонлик озод этилди

Абдурозиқ Абдукаҳҳоров. "Озоди" сайти фотосурати

Тожикистон ҳукумати Қирғизистон суди томонидан узоқ муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинган икки тожикистонликни оқлади ва озод қилди. Бу ҳақда «Озоди» (РФда хорижий агент сифатида тан олинган Озодлик радиосининг тожик хизмати) хабар берди.

«Тожикистон Бош прокуратураси вакиллари Явон колониясига етиб келишиб, Тожикистон президенти ўз фармони билан Асқар ва мени кейинги жазодан озод қилгани ва биздан судланганлигимизни соқит қилганини айтишди. Бунинг учун миннатдормиз ва фарзандларимиз бағрига қайтганимиздан жуда хурсандмиз. Қамоқхона дарвозасидан чиққач, уйга муаммосиз етиб олишимиз учун пул беришди», — деган «Озоди» билан суҳбатда Қирғизистон суди томонидан ҳукм қилинган икки нафар фуқародан бири Абдурозик Абдуқаҳҳоров.

Абдурозиқ Абдуқаҳҳоров ва Асқар Юнусов Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарадош Борбоддук қишлоғида яшаган. Улар 2021 йил май ойида тожик-қирғиз чегарасидаги қуролли тўқнашувдан кўп ўтмай қўлга олинган. Жанжалда ҳар икки томондан 55 киши ҳалок бўлган, 300 га яқин одам яраланган. Қирғизистонлик терговчилар Абдуқаҳҳоровнинг телефонидан тожик чегарачилари билан тушган суратни топганини айтишган.

Ўша йилнинг сентябрь ойида Боткен вилоятининг Лейлек туман суди Абдуқаҳҳоров ва Юнусовларни Қирғизистон Жиноят кодексининг 380 («Тинчликка қарши жиноятлар содир этиш») ва 391 («Талончилик») моддалари билан айбдор деб топиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган. Маҳкумларнинг яқинларининг айтишича, маҳкама ёпиқ эшиклар ортида ўтган, уларни суд залига киритишмаган.

Ноябрь ойида Тожикистон ўз ҳудудида ҳибсга олинган уч нафар Қирғизистон фуқаросини ватанига қайтарган. Декабрь ойида Абдуқаҳҳоров ва Юнусовнинг ҳукмни адолатсиз деб билган қариндошларининг шикоятларидан сўнг суд қарори қайта кўриб чиқилиб, умрбод қамоқ жазоси 20 йиллик қамоқ жазоси билан алмаштирилган (дастлаб бу 15 йил эди). Орадан олти ой ўтиб маҳкумлар жазо муддатини ўташ учун Қирғизистон колониясидан Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридаги вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига ўтказилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди