Россия бундан 30 йил олдин оммавий қотилликда айбланган шахсни Тожикистонга экстрадиция қилди

9111.RU САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Россия Бош прокуратураси 1990-йиллар бошида Калининобод қишлоғида (1996 йили Сарбанд ва 2018 йили Левакант номи ўзгартирилган) содир этилган қирғинда айбланаётган Юсуф Солиховни экстрадиция қилиш бўйича Тожикистон сўровини қаноатлантирди. Жиноят содир этганидан кейин бу шахс Россияда яширинган, деб хабар қилди РФ Бош прокуратураси матбуот хизмати.

Прокуратуранинг тушунтиришича, Тожикистонда Солиҳовга нисбатан 22 кишини ўлдирнганлик бўйича жиноий иш очилган.

Тергов маълумотларига кўра, 1992 йил 14 октабрда Солиҳов ўз шериклари билан биргаликда мулкни ўғирлаш мақсадида шахсий уйга кириб, шу ерда яшовчи оилани автоматдан отиб ўққа тутган. Жиноятчилар қурбонларнинг жасадларига бензин сепиб, ёқиб юборган.

«Жабрланганларнинг икки нафари омон қолган. Жиноят содир этган жойдан шериклар жабрланувчиларнинг автомашиналарида қочиб кетишган. Кейинчалик Солиҳов Тожикистон Республикаси ҳудудини тарк этиб, Россия Федерацияси ҳудудида узоқ вақт давомида одил судловдан яшириниб юрган», — дейилади Бош прокуратура хабарида.

Ўтган йил март ойида Бохтар (собиқ Қўрғон-тепа) шаҳар суди Солиҳовни ҳибсга олишга рухсат бериб, уни қидирувга берган. Ҳибсдан сўнг Россия томони Тожикистон Бош прокуратурасининг экстрадиция ҳақидаги илтимосини қондирган.

«Солиҳовнинг қилмишлари Россия жиноят қонунчилигига кўра жазоланади. Жиноят учун даъво муддатини қўллаш масаласи суд томонидан ҳал қилинади», — дейди Россия Федерацияси назорат органи.

Экстрадиция қарори кучга кирган, Федерал Жазони ижро этиш хизматига айбланувчини топшириш топширилган.

30 йил аввал содир этилган бундай шафқатсиз жиноят нега яқин орада ҳуқуқ-тартибот тизими диққат марказига тушгани номаълум. Айтиш жоизки, воқеа содир бўлган даврда Тожикистонда фуқаролар уруши бўлиб, мамлакатнинг турли ҳудудларида жиноий гуруҳлар ёки можаронинг у ёки бу томонида ҳаракат қилаётган қуролли гуруҳлар томонидан ваҳший жиноятлар содир этилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ