Қирғизистон МХДҚ ўлдирилган жиноятчи Қамчибек Кўлбаевнинг мол-мулкини 1 миллиард долларга баҳолади

Қирғизистон МХДҚ видеосюжетидан кадр

Жиноий авторитет Қамчи Кўлбаевнинг (Қамчибек Асанбек, «Коля-қирғиз») ноқонуний йўллар билан қўлга киритган барча мол-мулкининг дастлабки қиймати қарийб 1 миллиард долларни ташкил этади. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) маълум қилди, деб ёзади 24.kg.

«Уюшган жиноий гуруҳ фаолиятининг 2008 йилдан бошлаб таҳлили шуни кўрсатадики, Қамчибек Асанбек ўзини ва яқинларини ноқонуний равишда бойитиш мақсадида тизимли ва мақсадли равишда «жиноий империя» тузган. Унинг жиноий муҳитдаги мавқеи мустаҳкамлангани сари ноқонуний молиявий активлар ҳам мутаносиб равишда, жумладан, Қирғизистонда ҳам, хорижда ҳам обрўли тадбиркорлар, ўрта ва йирик бизнес вакиллари ҳисобига кўпайдган», — дейилади МХДҚ хабарида.

Кўлбаев, унинг қариндошлари ва шерикларининг ноқонуний активлари 850 дан ортиқ кўчмас мулкни ўз ичига олади. Бу ҳашаматли уйлар, коттежлар, элита клуб уйлари, қурилаётган бинолардаги кўплаб квартиралар, дам олиш марказлари, пансионатлар, ресторанлар, шунингдек, ер участкалари, ов жойлари ва отхоналардир. Бундан ташқари, активлар орасида 60 дан ортиқ қимматбаҳо ҳашаматли автомобиллар, жумладан зирҳли маштиналар, заргарлик буюмлари ва бошқа мулклар мавжуд.

Тергов натижаларига кўра, мулкнинг бир қисми ноқонуний равишда давлат мулкидан чиқарилган ва тадбиркорлардан тортиб олинган. Улар тегишли давлат органлари ва жабрланувчиларга қайтарилади.

Кўлбаев гуруҳининг ноқонуний бойишини яна бир манбаи бу маҳкумлардан, уларнинг қариндошлари ва оддий тадбиркорлардан мунтазам равишда пул ундириш бўлган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси «бундай жиноий амалиётларни йўқ қилишга» ваъда берди.

Кўлбаевнинг мол-мулки ҳибсга олинган. МХДҚ ўлдирилган жиноятчининг мол-мулкининг бир қисмини давлат даромадига айлантириш жараёнини бошлаган. Жумладан, Кўлбаев қурилаётган иккита бинода 700 дан ортиқ хонадонга эга бўлиб, улар давлатга ўтади.

«Қамчи Кўлбаевнинг жиноий мақоми ва чексиз молиявий имкониятлари, шунингдек, турли даврларда жазодан озод бўлганлиги унга мамлакатдаги сиёсий жараёнларга таъсир ўтказиш имконини берган. Бу миллий хавфсизликка жиддий таҳдидларни келтириб чиқарган, зеро бундай ҳолатгнинг замонавий ҳуқуқий давлатда бўлиши мумкин эмас. Айримлар, жумладан, юқори мартабали амалдорлар ва сиёсатчилар гуруҳнинг жиноий имкониятларидан қўрқиб, унинг таъсирига тушиб қолган, бошқаларнинг ўзи эса жиноятчининг «дўстлиги ва қўллаб-қувватлашига» интилган,дея хабар беради МХДҚ.

Қўмитанинг таъкидлашича, Кўлбаев ва унга қарашли одамларнинг ноқонуний активларини қидириш бўйича ишлар ҳам мамлакат ичида, ҳам хорижда, хусусан, унинг бизнес манфаатларига эга бўлган Россия, Қозоғистон, Грузия, Туркия, БАА (Дубай) ва Японияда давом этади.

ℹ️ 49 ёшли Қамчибек Кўлбаев Қирғизистондаги энг машҳур криминал босслардан бири эбўлган. АҚШ разведка идоралари уни дунёдаги энг йирик наркобаронлар рўйхатига ва Қўшма Штатлардаги мол-мулки мусодара қилиниши керак бўлган собиқ СССР мамлакатларининг энг кучли 10 та жиноят раҳбарлари қаторига киритган. Кўлбаевни ҳибсга олиш ёки унинг уюшган жиноий гуруҳининг «молиявий оқимини тўхтатишга ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот эълон қилинган.

Кўлбаев 4 октабрь куни хавфсизлик кучларининг махсус амалиёти чоғида ўлдирилган. Эртаси куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев уюшган жиноий гуруҳ аъзоларини «кимки жамиятга қарши бош кўтармоқчи бўлса, қаттиқ жазоланишидан» огоҳлантирди.

«Бундан буён республикада ҳеч қандай қонундан устун ўғрилар, уюшган жиноий гуруҳлар ҳам бўлмайди», — дея таъкидлайди Ташиев.

Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда Қирғизистондаги бошқа криминал авторитетларнинг видеомурожаатлари пайдо бўла бошлади, улар жиноий мақомдан воз кечишларини эълон қилишган ва қонунларга амал қилишга ваъда беришган.

Кейин Ташиев бизнес вакиллари ва хорижий инвесторлардан уюшган жиноятчиликка «ҳомийлик қилмасликни» сўраган.

«Агар кимдир жиноий гуруҳ аъзоларига пул бераётган бўлса, буни тўхтатинг. Агар сиз молиялашда давом этсангиз, сиз ҳам жавобгар бўласиз. Маълум бўлишича, жиноятчилар кўплаб корхоналардан, тадбиркорлардан, ҳатто инвесторлардан пул олишган, кимларнидир мулкларини мусодара қилишган», — деб ёзади Ташиев ижтимоий тармоқларда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди