Қирғизистон ҳукумати Суриядаги махсус лагерлардан 96 кишини ватанига қайтарди

"Айкол-2" миссияси репатриантлари. Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати фотосурати

Қирғизистон ҳукумати Сурия шимоли-шарқидаги махсус лагерларда бўлган фуқароларини ватанига қайтариш учун «Айкол-4» гуманитар миссиясини амалга оширди. 8 декабрь куни 31 нафар аёл ва 65 нафар бола ўз ватанига қайтди. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

96 кишидан иборат гуруҳ Бишкекка махсус самолётда учган.

«Қирғизистон томони ушбу гуманитар жараённи муваффақиятли амалга ошириш учун махсус операция ўтказишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатаётгани ва логистик кўмаги учун Америка Қўшма Штатлари ҳукуматига, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитасига оғир ҳаётий вазиятда қолган фуқароларни ватанига қайтариш бўйича тўртинчи йирик кампанияни ўтказишда ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдиради», — дейилади ТИВ баёнотида.

ℹ️ «Айкол» операцияси қирғизистонликларни Яқин Шарқ давлатларидан ватанга қайтариш бўйича иккинчи тадбир бўлди. 2021 йил март ойида «Мээрим» операцияси доирасида Ироқдан 79 нафар бола қайтарилган. 2023 йили «Айкол»нинг тўртта миссияси давомида 101 нафар аёл ва 232 нафар бола ўз ватанларига қайтишга муваффақ бўлди. Уларнинг эрлари ва оталарининг тақдири ҳақида хабар берилмаган.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди