Қирғизистонда томонлар ярашуви туфайли зўрлаш бўйича жиноий ишларни ёпиш тақиқланди

Бишкекнинг Свердловск район суди олдидаги митинг, 2022 йил 8 июль.cabar.asia сайти фотосурати

23 январь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров жинсий дахлсизликка қарши жиноятлар учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолади. Жумладан, эндиликда зўрлаш жинояти билан биргаликда оғир жиноят ишлари томонларнинг ярашуви туфайли тугатилмайди.

Жинсий дахлсизликка қарши жиноятларда, президент матбуот хизмати таъкидлаганидек, «қонунчиликдаги содир этилган жиноят учун жазодан қочиш имконини берувчи бўшлиқлар» бартараф этилади»:

👉 муддати ўтганлиги;

👉 пробация назоратини қўллаш;

👉 гаров эвазига қўйиб юбориш.

«Ушбу қоидалар жабрланувчиларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига бўлган ишончига путур этказади», — деб тушунтирди матбуот хизмати.

Қонун расман эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Қонун лойиҳаси учун мамлакат парламентининг 33 нафар депутати ташаббус кўрсатган. Қонун лойиҳаси муаллифларидан бири Элвира Сурабалдиева таъкидлаганидек, ташаббус аёллар ва болаларни ҳимоя қилишга қаратилган.

«Томонлар ярашганидан кейин жиноий ишлар тугатилаётгани тўғрисида аёллардан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Томонларнинг ярашувидан кейин тугатилган ишлар бўйича расмий статистик маълумотлар йўқ. Баъзи фактлар ҳатто қайд этилмаган. Дўқ-пўписа ва қўрқитиш туфайли аёллар ўз даъволаридан воз кечиш бўйича ариза ёзишга мажбур бўлишмоқда», — дея депутат сўзларидан иқтибос келтиради 24.kg.

ℹ️ 2022 йили Cabar.Asia нашри Қирғизистон Олий суди маълумотларига таянган ҳолда таъкидлаганидек, жинсий дахлсизликка қарши жиноят содир этганлар тўққизта ҳолатдан олтитасида ҳақиқий қамоқ жазосидан қутулиб қолишади. Айни пайтда мамлакатда зўрлашлар сони йил сайин ортиб бормоқда. Шундай қилиб, 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида бундай жиноятлар сони 1,8 баробарга ошган.