Экибастуз электр станциясини модернизация қилиш жараёнида қарийб бир миллиард тенге ўғирланган

gres2.kz сайти фотосурати

Қозоғистоннинг Павлодар вилояти прокуратураси «Экибастуз ГРЭС-2» АЖда ўтказилган текширув давомида станциянинг учинчи энергия блокини ўрнатиш билан боғлиқ кенгайтириш ва реконструкция қилиш учун мўлжалланган маблағларнинг ўзлаштирилгани аниқланди, дея хабар беради назорат органи матбуот хизмати.

Тасдиқланмаган иш ҳажми қарийб 1 миллиард тенгени (2,2 миллион доллар) ташкил этган. Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 189-моддаси (Алоҳида йирик ҳажмдаги мулкни ўғирлаш) билан иш қўзғатилган. Ўғирликда иштирок этган шахслар аниқланмоқда.

Энергоблокни модернизация қилиш 2022 йил кузида, йирик авариядан сўнг ўттиз даража совуқ пайтида шаҳарнинг ярми иссиқлик таъминотисиз қолган пайтда бошланган. Бир йил аввал иккита Экибастуз ГРЭСида (ГРЭС-1 ва ГРЭС-2) ҳар бири 500 МВт қувватга эга йирик энергетика блоклари ўчирилган, шу сабабли электр энергияси истеъмолчилари учун чекловлар жорий этилган.

Экибастуз ГРЭС-2 станцияси 1000 МВт қувватга эга. Унинг қурилиши совет даврида бошланган, иккита энергоблок 1990 ва 1993 йиллари ишга туширилган. ГРЭС-2 да ишлаб чиқарилган энергия Қозоғистон ва Россия корхоналарига етказиб берилади. Унинг истеъмолчилари орасида Қозоғистон темир йўллари, Бойқўнғир космодроми, Иртиш-Қарағанда канали бор. Станция дунёдаги энг баланд мўрига эга — 420 метр (Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган).

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди