Қозоғистон авиакомпанияси Самарқанд ва Туркистон ўртасида мунтазам қатновларни йўлга қўйди

QAZAQ AIR НИНГ САМАРҚАНД ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИГА БИРИНЧИ РЕЙСИ. AIR MARAKANDA МАТБУОТ ХИЗМАТИ ФОТОСУРАТИ

Ўзбекистоннинг Air Marakanda компанияси Қозоғистоннинг Qazaq Air авиакомпанияси билан ҳамкорликни бошлади, томонлар Туркистон – Самарқанд – Туркистон йўналиши бўйича мунтазам парвозларни ташкил этди.

Туркистондан учиб келган самолёт 22 март куни кечқурун Самарқанд халқаро аэропортига қўнди. Анъанага кўра, у сув аркаси билан, йўловчилар эса карнай ва сурнай садолари билан кутиб олинди.

Биринчи рейс йўловчилари орасида Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳокими биринчи ўринбосари Зулфухар Жолжасов, шунингдек, транспорт ва туризм бошқармаси бошлиқлари бўлган.

Рейслар ҳафтасига икки марта қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

👉 Туркистондан жўнаш соат 20:20 – Самарқандга етиб келиш 21:20;

👉 Самарқанддан учиш 22:10 — Туркистон аэропортига етиб бориш 23:10 да.

Парвозлар Канаданинг De Havilland Dash-8-Q400NG турбовинтли самолётларида амалга оширилади. Булар қисқа ва ўрта масофали авиакомпаниялар учун 70 ўринли замонавий икки двигателли йўловчи самолётларидир. Самолётнинг тезлиги — 667 км/соат. Учиш баландлиги 8200 м. Самолёт фаол шовқинни камайтириш тизимига эга қулай салон билан жиҳозланган.

23 март куни Самарқанд шаҳрида Туркистон вилоятининг туризм салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди, унда туризмни ривожлантириш ва минтақада халқаро авиақатновларни йўлга қўйиш режалари муҳокама қилинди.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди