Хитой-Марказий Осиё ҳамкорлик механизми котибияти иш бошлади

Хитой-Марказий Осиё формати котибиятининг очилиш маросими иштирокчилари. orient.tm сайти фотосурати

Хитойнинг Шэньси провинцияси Сиань шаҳрида «Хитой-Марказий Осиё» ҳамкорлик механизми котибиятини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Синьхуа» нашри хабар берди.

Тадбирда Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алибек Бакаев, ХХР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сунь Вэйдун ва Марказий Осиё давлатларининг ХХРдаги элчилари иштирок этди.

Янги орган ташкил этилиши муносабати билан Хитой ва Марказий Осиёнинг бешта республикаси Ташқи ишлар вазирлари табрик мактублари йўлладилар. Хусусан, Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И ўз мактубида Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги тўрт йил аввал ташкил этилган «Хитой-Марказий Осиё» механизми доирасидаги ҳамкорликни юқори баҳолади.

«Ушбу механизм котибиятининг ташкил этилиши Хитой ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари эришган консенсус амалга оширилганидан далолат беради, шунингдек, халқаро ҳамжамиятга яна бир бор олти давлатнинг тараққиётни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга кўмаклашиш қатъиятини яна бир бор намойиш этади», — деб ёзган Ван И.

Янги орган фаолияти биринчи навбатда Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари томонидан 2023 йили Сианда бўлиб ўтган «Хитой-Марказий Осиё» саммитида имзоланган «Сиань декларацияси»ни амалга оширишга қаратилган. Шу билан бирга, штаб-квартираси Сиань шаҳрида жойлашган механизм учун котибият ташкил этишга қарор қилинди.

«Котибият фаол ишлайди, институционал қурилишни кучайтиради, «Хитой-Марказий Осиё» саммити натижалари ва давлат раҳбарларининг муҳим консенсусларини амалга ошириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади, асосий йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиради ва Хитой-Марказий Осиё ҳамкорлиги доимий равишда янги натижаларга эришишига ёрдам беради», — дея таъкидлади котибият ижрочи директори Ву Инцинь.

Ўз навбатида, Алибек Бақоев Котибиятнинг ташкил этилиши яқин ҳамкорликнинг янги йўналиши бўлиб, минтақавий сиёсатнинг муҳим омилига айланиб бораётганини таъкидлади.

ℹ️ Хитой-Марказий Осиё саммити 2023 йил май ойида Хитойнинг Сиань шаҳрида Хитой раиси Си Цзиньпин раислигида бўлиб ўтди. Унда минтақа давлатлари президентлари: Қосим-Жомарт Тўқаев (Қозоғистон), Садир Жапаров (Қирғизистон), Эмомали Раҳмон (Тожикистон), Шавкат Мирзиёев (Ўзбекистон) Сердар Бердимуҳамедов (Туркманистон) иштирок этди. Саммит доирасида Хитой Халқ Республикаси Раиси Марказий Осиёнинг барча республикалари раҳбарлари билан расмий учрашувлар ўтказди, уларда турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликка оид ўнлаб ҳужжатлар имзоланди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ