«Ювентус» собиқ футболчиси «Бунёдкор» клубида фаолият юритади

Илёс Зейтуллаев. championat.asia сайти фотосурати

Авваллари Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Италиянинг «Ювентус» клубида тўп сурган футболчи Илёс Зейтуллаев Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби бош мураббийи ёрдамчиси этиб тайинланганди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.

Зайтуллаев бош мураббий Сергей Арслоновга ёрдам беради. Айни пайтда бош мураббийнинг яна бир ёрдамчиси Анвар Ғофуров ҳам ўз ўрнида қолмоқда. Зейтуллаев билан тузилган шартнома тафсилотлари ошкор қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбек футболининг бошқа фахрийлари ҳам Ўзбекистонга мураббий сифатида қайтишганди. Максим Шацких «Пахтакор»ни, Андрей Пятницкий эса Самарқанд «Динамо»си жамоасини бошқаради.

Яқинда «Бунёдкор» бразилияликлар Ривальдо ва Денилсон олдидаги бир неча миллион доллар миқдоридаги узоқ муддатли қарзини тўлаши хабар қилинганди.

Илёс Зейтуллаев асли ангренлик. У футболни Тошкентнинг РОЗК клубида бошлаган, кейин Москванинг «Спортакадемклуб»ига ўтган, шундан сўнг Туриннинг «Ювентус» клуби билан шартнома имзолаган, бироқ у ерда ўз ўрнини тополмаган. 2005 йили у «Реджиина»га кўчиб ўтади ва у ерда ҳам жамоага бирика олмайди ва бутун шартнома даврини В серия жамоалари — — «Кротоне», «Женоа» ва «Виченца»да ижарада ўтказади. Кейинчалик у Италиянинг «Верона», «Пескара», «Виртус Ланчиано», «Торино» ва Хорватиянинг «Горица» ​​клубларида ўйнаган. Зейтуллаев 2014 йили ўйнашни якунлайди. У Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 39 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урган.

Фаолиятининг охирида футболчи Италияда яшаш учун қолади ва у ерда «Вастезе» ва «Виртус Купелло» ёшлар жамоаларида мураббий бўлиб ишлаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ