Россияда толибларни қўллаб-қувватлаган тожик маҳбусининг қамоқ муддати 3,5 йилга узайтирилди

mk.ru сайти фотосурати

Омск вилоятидаги колонияда жазони ўтаётган Тожикистон фуқароси Осимжони Анварзоданинг жазо муддати «Толибон»*ни қўллаб-қувватлагани учун уч ярим йилга узайтирилди. Бу ҳақда ҳукм чиқарган Россия Федерацияси 2-Шарқий округ ҳарбий судининг матбуот хизмати хабар берди.

Анварзода 2015 йили талончилик ва наркотик моддаларни сотишда айбланиб 9 йилу 10 ойга қамалган. Эркак 2024 йил ноябрида озод этилиши керак бўлган, бироқ хабарда айтилишича, Федерал Жазони ижро этиш хизматининг Омскдаги жарроҳлик бўлимида у бошқа маҳкумлар билан суҳбатда бир неча бор толибларни қўллаб-қувватлаган. Бунинг учун Тожикистон фуқаросига нисбатан терроризмни оқлаш бўйича янги иш очилган.

У террорчилик фаолияти ва унинг жозибадорлигини тарғиб қилиш ва «террорчилик фаолиятига йўл қўйилиши»да айбланган. Эркак яна уч ярим йил қаттиқ режимдаги колонияда жазо зташга ҳукм қилинган.

2022 йили Анварзода шартли равишда озодликка чиқиш учун ариза берган, бироқ рад жавобини олган. Маҳкум адвокати ўз мурожаатида таъкидлаганидек, унинг ҳимояси остидаги шахс «олтита рағбатга эга, жазо муддати ўтмаганлиги, ҳуқуқий, ижтимоий, гуманитар ва маънавий-эстетик тарбия машғулотларига, шунингдек, маҳкумлар учун бошқа учрашув ва маърузаларга мунтазам қатнашган, Тасвирий санъат ва спорт тўгараклари аъзоси: қадоқловчи ёрдамчиси, механик, сараловчи, ёрдамчи ишчи лавозимларида ишлаган, меҳнат интизомини бузмаган, ахлоқ тузатиш муассасасининг қўшни ҳудудини ободонлаштиришда қатнашган, маъмурият назорат талабини бузмаган, бошланғич касб-ҳунар маълумотига эга, ўз-ўзини тарбиялаш билан шуғулланади, кутубхонага ташриф буюради, адабиётлардан фойдаланади, муассаса маъмурияти хушмуомала, тўғри, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилади, ижтимоий алоқалари узилмаган». Бироқ суд апелляцияни рад этган.

Эслатиб ўтамиз, «Толибон» вакиллари сўнгги йилларда Россиядаги турли расмий тадбирларда мунтазам қатнашиб келиша»и. Яқинда уларнинг делегацияси Татаристон Савдо-саноат палатаси таклифига биноан “Россия – Ислом олами: KazanForum 2024» халқаро иқтисодий форумига ташриф буюрди. Аввалроқ, жорий йилнинг апрель ойида «Толибон» ҳаракатининг Москвадаги элчихонаси ходимларидан бир гуруҳи толиблар томонидан янги тайинланган ҳарбий атташеси генерал-майор Аҳмад Ясир бошчилигида рамазон ойи тугашини нишойлаш учун Россия пойтахтидан Краснодар ўлкасига автомашинада йўл олишган. Сафар давомида толиблар Геленджик ва Сочига ҳам ташриф буюришган.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Марказий Осиёдаги барқарорлик Тожикистон ва Қирғизистон чегарадаги келишмовчиликларни қанчалик тез тугатишига боғлиқ

  • Марказий Осиё футболи учун Россия терма жамоасидан нима фойда борлиги ва «Марказий Осиёликларнинг ўзаро кураши» қандай якунланиши ҳақида

  • Тожик-қирғиз чегарасидаги ҳарбий ҳаракатлар оқибатлари фотосуратларда

  • ШҲТ саммити тадбирларида иштирок этиш учун 20 га яқин давлат раҳбарлари Самарқандда йиғиладилар