ОФК иккинчи Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Тожикистоннинг икки жамоаси иштирок этади

the-afc сайти фотосурати

Тожикистоннинг «Истиқлол» (Душанбе) ва «Равшан» (Кўлоб) футбол клублари Осиё Футбол Конфедерасияси (ОФК) иккинчи Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида иштирок этади.

Душанбенинг «Истиқлол» жамоаси тўғридан-тўғри Тожикистон чемпионати ғолиби сифатида мусобақанинг гуруҳ босқичига чиқди. «Футболиум» телеграм-каналида айтилишича, «Равшан» БААнинг «Ал-Айн» клубининг ОФКдаги ғалабаси эвазига саралаш босқичини четлаб ўтади.

«Гап шундаки, Чемпионлар лигаси ғолиби ўз мамлакати квотасидан қатъи назар, кейинги турнирни элит Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан бошлаш ҳуқуқига эга», — дейилади постда.

Шу тариқа, БААнинг ОФК ЧЛ элит гуруҳидаги турнирида энди битта эмас, иккита жамоаси бўлади. Содда қилиб айтганда, «Ал Айн»нинг ғалабаси ғарбий зона жамоаларига иккинчи ОФК ЧЛ гуруҳ босқичида қўшимча ўринларни бўшатиб берди.

Шу билан бирга, спорт эксперти ва футбол менежери Алишер Никимбаевнинг таъкидлашича, клубларни лицензиялаш натижалари ҳали эълон қилинмаган, шу боис кимдир лицензия ололмаслиги ҳам мумкин. «Равшан» ҳам бундан мустасно эмас.

Туркманистон чемпиони «Аркадаг»нинг иккинчи Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичидаги иштироки сўроқ остида. Чунки регламентга кўра, турнирда икки йилдан ортиқ фаолият юритган жамоалар иштирок этиши мумкин ва «Аркадаг» 2023 йилнинг баҳорида ташкил этилган.

Шунингдек, Ўзбекистон кубоги ғолиби Қаршининг «Насаф» жамоаси иккинчи Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этади.

Элит чемпионлар лигасида Марказий Осиёнинг фақат битта вакили – Ўзбекистон чемпиони Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси ўйнайди.

Клублар ўртасидаги учинчи кучли турнир – Чақирув лигасида Туркманистон кубоги ғолиби «Аҳал» ва Қирғизистон чемпиони «Абдиш-Ата» жамоалари иштирок этади.

ОФК чемпионлар лигаси Осиёдаги иккинчи кучли клублар турниридир. Дастлабки мусобақалар 2024/2025 йилги мавсумда бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичига 32 та жамоа чиқади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Марказий Осиёдаги барқарорлик Тожикистон ва Қирғизистон чегарадаги келишмовчиликларни қанчалик тез тугатишига боғлиқ

  • Марказий Осиё футболи учун Россия терма жамоасидан нима фойда борлиги ва «Марказий Осиёликларнинг ўзаро кураши» қандай якунланиши ҳақида

  • Тожик-қирғиз чегарасидаги ҳарбий ҳаракатлар оқибатлари фотосуратларда

  • ШҲТ саммити тадбирларида иштирок этиш учун 20 га яқин давлат раҳбарлари Самарқандда йиғиладилар