Эрон компаниялари Туркманистонда табиий газ етказиб беришни кенгайтириш учун қувур ётқизади

ТУРКМАНИСТОНДАН ЭРОН ОРҚАЛИ ИРОҚҚА ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЎЙИЧА ШАРТНОМА ИМЗОЛАНДИ. TURKMENISTAN.GOV.TM САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Эрон компаниялари ўз мамлакатига қўшимча газ ҳажмини етказиб бериш учун Туркманистон ҳудудида 125 км узунликдаги газ қувури ва учта газ компрессор станциясини қуради. Бу ҳақда Туркманистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

«Мавжуд қувватлардан ташқари, Давлатобод-Сарахс-Ҳангеран йўналиши бўйича ва Чалоюқ газ ўлчаш станцияси орқали Эронга етказиб бериладиган газ ҳажмини йилига 40 миллиард куб метрга етказиш режалаштирилган», — дейилади хабарда.

ТИВ 1-3 июль кунлари Ашхободда Туркманистон ва Эрон томонлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтганини қайд этди. Улар газ соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилганлар. Музокаралар натижасида йилига 10 миллиард куб метргача табиий газни сотиб олиш ва сотиш бўйича шартнома имзоланган, бу эса Туркманистондан Ироққа Эрон орқали своп усулида етказиб беришни назарда тутади. Яъни, Эрон маълум ҳажмда туркман газини олгач, Ироққа ҳам худди шундай ҳажмда газ етказиб беради.