Бишкек мэрияси автомобилчиларга ҳафтада бир кун шаҳар бўйлаб ҳаракатланишни тақиқламоқчи

economist.kg сайти фотосурати

Бишкек ҳукумати автомашиналарнинг ҳафтасига бир кун шаҳар бўйлаб ҳаракатланишини тақиқловчи тирбандликка қарши кураш қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжат 22 июль куни жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Унда айтилишича, Қирғизистон пойтахтидаги тирбандликнинг асосий сабабларидан бири енгил автомобиллар сонининг ҳаддан ташқари кўплигидадир. Уларнинг сони шаҳар йўл инфратузилмасининг лойиҳалаштирилган қувватидан деярли икки баравар кўп. Шу билан бирга, ҳайдовчиларнинг 52 фоизи ўз автомобилида ёлғиз, 33 фоизи эса фақат битта йўловчи билан ҳаракатланади, бу эса вазиятни янада оғирлаштиради. Шу муносабат билан радикал чора — автотранспорт воситаларининг давлат рақамига қараб шаҳар бўйлаб ҳаракатланишини чеклаш таклиф этилди.

Рўйхатдан ўтиш рақамлари 1 ва 2 билан тугайдиган автомобиллар душанба кунлари ҳаракатлана олмайди. 3 ва 4 дасешанба кунлари, 5 ва 6 дачоршанба кунлари, 7 ва 8 дапайшанба кунлари, 9 ва 0 дажума кунлари.

Чекловлар фақат иш кунлари соат 7:00 дан 21:00 гача амал қилади. Улар махсус транспорт, навбатчи ва жамоат транспортига татбиқ этилмайди.

Қонунбузарлик учун жисмоний шахсларга 1 минг сўм (12 доллар), юридик шахсларга 5 минг сўм (60 доллар) миқдорида жарима солиш таклиф қилинмоқда.

Ва бу лойиҳанинг ташаббускори Бишкек мэрияси бўлган ва уни асослаш ҳужжати Қирғизистон пойтахтига тегишли бўлса-да, ҳужжатнинг ўзи республика аҳамиятига эга бўлган шаҳарларга, яъни Бишкек ва Ўшга ҳам татбиқ этилиши таклиф қилинмоқда.

Ҳужжатнинг қабул қилиниши, унинг муаллифлари фикрича, ҳар куни тирбандликни 20 фоизга енгиллаштиради. Шунга ўхшаш ечим Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида муваффақиятли қўлланилмоқда.

Лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамаси 21 август куни якунланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ