Қирғизистон ҳукумати вебкам-бизнесини расман тақиқлади

gsgremont.ru сайти фотосурати

Қирғизистон президенти Садир Жапаров веб-камера студияларини ташкил этганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

«Интернет (вебкам-студиялар) орқали фоҳишалик ва бузуқликни ташкил қилиш ва уларга кўмаклашиш учун жиноий жавобгарлик белгиланади», — дейилади хабарда.

Фоҳишалик билан шуғулланиш ва интернет орқали жонли (онлайн) порнографик характердаги хатти-ҳаракатларда қатнашиш эндиликда маъмурий жавобгарликка тортиладиган ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

24.kg изоҳ беришича, қонунчиликда қуйидаги жазо чоралари кўрилган:

👉 Интернет орқали жонли равишда фоҳишалик ва бузуқликни уюштирганлик ва тарғиб қилганлик учун — 100 минг (1157 доллар) дан 200 минг сомгача (2313 доллар) жарима ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш;

👉 худди шундай қилмишлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, — 200 мингдан 300 минг сомгача (3470 АҚШ доллари) жарима ёки мол-мулки мусодара қилинган ҳолда беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш;

👉 худди шундай қилмишлар уюшган жиноий гуруҳ, жиноий жамоа таркибида содир этилган бўлса, — мол-мулки мусодара қилиниб, етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш;

👉 болалардан фойдаланган ҳолда содир этилган қилмишлар — мол-мулки мусодара қилинган ҳолда 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш;

👉 шахснинг шаҳвоний истаклари ёки фантазияларини, шу жумладан визуал ва оғзаки интим муносабатларини қондиришга қаратилган веб-камера студиясидан фойдаланган ҳолда, пул ёки бошқа моддий компенсация олиш мақсадида жонли эфирда иштирок этганлик учун — 10 минг сом (116 АҚШ доллари) миқдорида жарима.

ℹ️ 2021 йили Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) мамлакатда веб-камера саноати жадал ривожланаётганини эълон қилди. Унга жалб қилинган моделлар кўпинча веб-камера студиялари ташкилотчиларининг гаровига айланади — уларни шантаж қилишади ва уларнинг интим фотосуратлари ва видеоларини ижтимоий тармоқларда нашр этишлари ёки қариндошларига юборишлари билан таҳдид қилишади.

«Сўнгги йилларда содир этилаётган кўплаб жиноятлар, жумладан, ўз жонига қасд қилиш, зўрлаш ва ушбу ноқонуний соҳа вакилларига нисбатан зўравонликнинг бошқа турлари бунинг далилидир», – дея таъкидлайди МХДҚ.

Кузатувчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Қирғизистондаги вебкам-студияларида беш мингга яқин қиз ишлайди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди