Қирғизистонда кўчмас мулк сотиб олиш камайгани боис уй-жойлар нархи ўсиши секинлашган

AKIPRESS.ORG САЙТИ ФОТОСУРАТИ

2023 йили Қирғизистонда кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича 52 817 та битим рўйхатга олинган, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 8,9 фоизга камдир. Бундай маълумотларни «Акчабар» нашри мамлакат Миллий банки маълумотларига таяниб келтиради.

Квартира бозорида сезиларли пасайиш кузатилган — бундай битимлар сони 11% га камайган. Шунга қарамай, ушбу бозор сегментининг улуши етакчи бўлиб қолмоқда. Ўтган йили кўп қаватли уйларда 30 мингдан ортиқ кўчмас мулк объектлари сотиб олинган. Хусусий секторда уйларга бўлган талаб ҳам камайган, фақат бир оз — деярли 6% га. Ҳисобот даврида 22,5 мингдан ортиқ шундай битимлар қайд этилган.

Шу билан бирга, Миллий банк таҳлилчилари таъкидлашича, 2023 йил охирида уй-жой нархи ўсиш суръатининг секинлашгани кузатилган. Расмий статистик маълумотларга кўра, ўтган йилга нисбатан якка тартибдаги уй-жойлар нархи атиги 14,6 фоизга, квартиралар эса 4,8 фоизга ошган. Ўртача иш ҳақи 29,4 фоизга ошгани сабабли, бу уй-жой сотиб олиш қобилияти индексига ижобий таъсир кўрсатди, дея таъкидлайди регулятор.

2023 йил 31 декабрь ҳолатига кўра квадрат метр учун қуйидаги ўртача нархлар қайд этилган:

💰 Бишкекда: квартира – 73,4 минг сом (873 доллар), уй – 113,5 минг сом (1350 доллар);

💰 Ўшда: квартира – 54,1 минг сом (644 доллар), уй – 91,4 минг сом (1088 доллар).

«Акчабар» нашрининг қайд этишича, энди қирғизистонликлар кўчмас мулк сотиб олиш учун 2,5 йил камроқ пул йиғишлари мумкин. Шундай қилиб, иккала ота-она ишлаётган уч кишидан иборат оила ойига 33,2 минг сом (ойига 400 долларга яқин) дан йиғиб борса, 54 квадрат метр майдонли квартирани сотиб олиш учун зарур бўлган маблағни етти йил ичида йиға олади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди