Хориждаги тожик мухолифати Гадоев ҳаракати ва ТИУП ўртасида можаро борлигини маълум қилди

Мухиддин Кабирий (чапда) ва Шарофиддин Гадоев. bomdodrus.com сайти фотосурати

Европада жойлашган тўртта мухолифат ташкилотини ўз ичига олган Тожикистон Миллий Альянси (ТМА)* Тожикистон Ислоҳот ва Тараққиёт Ҳаракати (ТИТҲ) ва Тожикистон Ислом Уйғониш партияси (ТИУП)** ўртасида ички зиддият мавжудлигини тасдиқлади. Бундан ташқари, ТИТҲ раҳбари Шарофиддин Гадоев сиёсий бирлашма кенгаши аъзолигидан чиқариб юборилди, деб хабар беради «Бомдод» ТМА матбуот хизматига таяниб.

Альянс матбуот котиби Салим Султонзоданинг аниқлик киритишича, Гадоев бўйича қарор 10 август куни қабул қилинган ва сиёсатчи «ваколатини суиистеъмол қилгани» учун ТМАдан чиқариб юборилган. Унинг вакили коалиция ичидаги бўлинишнинг бошқа тафсилотларини келтирмаган.

Эронда яшовчи тожик мухолифатчиси Саидюнус Истаравшонийнинг айтишича, Гадоев жуда катта ва кечирилмас хиёнатга алоқадорлиги учун иттифоқдан четлаштирилган. Фаол можаро тафсилотларини айтишдан бош тортган ва бу фитна ўз вақтида олди олинганини қўшимча қилган.

Таъкидланишича, Гадоевни четлатиш вақти сиёсатчининг мухолифат уюшмасига қўйган ултиматумига тўғри келган. ТИТҲ раҳбари ТИУП ва унинг раҳбари Муҳиддин Кабирийнинг ТМАдаги ҳукмрон ролини танқид қилиб, альянсдаги ҳамкасбларига вазиятни ўзгартириш учун 72 соат вақт берган. Акс ҳолда Тожикистон Ислоҳот ва тараққиёт ҳаракати коалициядан чиқиш ниятида бўлган.

Гадоевнинг сўзларига кўра, ТМА кенгашининг 19 нафар аъзосидан 13 нафари ТИУП вакиллари бўлиб, бундай ҳолат номутаносибликни келтириб чиқаради ва бу партия ташаббуслари қўллаб-қувватланишига олиб келади.

«Бундай ҳолат демократия тамойилларини бузади ва альянс ичида диктатура ва шахсга сиғинишнинг шаклланишига олиб келади»,дейилади Гадоев баёнотида.

Сиёсатчи ташкилот кенгашида турли ҳаракатларнинг тенг миқдордаги вакиллари бўлишини ва ТМА раҳбарияти ҳар йили ўзгаришини талаб қилган. Бундан ташқари, Гадоевнинг сўзларига кўра, Эрон разведкасида ишлайдиган Саидюнус Истаравшонийни уюшмадан чиқаришюборишни таклиф қилинган.

Ультиматумни шарҳлар экан, ТИТҲ раҳбари альянс тузилганидан буён олти йил давомида ҳеч қандай натижага эришилмагани учун Кабирий билан очиқдан-очиқ жанжаллашганини қўшимча қилган. Хусусан, бирорта ҳам ҳисобот-сайлов қурултойи ўтказилмаган, колациянинг ҳаттоки ўз сайти йўқ. Гадоевнинг аниқлик киритишича, Кабирий даъволарга жавоб берар экан, ТМА тарқалиб кетмаганининг ўзи эканини таъкидлаган. Шундан сўнг Тожикистон Ислоҳот ва тараққиёт ҳаракати раҳбари ўз сафдошини альянс раҳбари лавозимини тарк этиб, ёшларга йўл беришини таклиф қилган.

«Бомдод» шунингдек, Европада яшовчи тожик мухолифатчилари ўртасидаги можаро Тожикистон Демократик партиясининг собиқ раиси Саиджафар Усмонзоданинг ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга уринганликда айбланиб ватанида ҳибсга олингани билан боғлиқ бўлишини ёзади. Эслатиб ўтамиз, тергов маълумотларига кўра, Усмонзода 2021 йил сентябрида Гадоев билан телефон орқали мамлакатда ҳокимиятни эгаллаб олиш масаласини муҳокама қилган. Кейин ТИТҲ раҳбари ТИУП раҳбари Муҳиддин Кабирий республикадаги сафдошларига пул билан ёрдам беришини ва радикал исломий гуруҳларнинг уч мингдан ортиқ жангариларини хориждан юборишини ваъда қилган.

ℹ️ Тожикистон Миллий Альянси тўрт аъзодан иборат. ТИТҲ ва ТИУПдан ташқари унинг таркибига Тожикистон эркин фикрловчилар конгресси ва Марказий Осиё мигрантлари уюшмаси киради. Уюшма 2018 йили Варшавада ташкил этилган. Кейинги йили эса Тожикистон Олий суди ТМАнинг мамлакатдаги фаолиятини тақиқлаб, коалицияни экстремистик ташкилотлар рўйхатига киритган.

* Тожикистонда экстремист-террорчи сифатида тан олинган ташкилот.

**РФ ва Тожикистонда террорчи сифатида тан олинган ва тақиқланган ташкилот