Гадоев ҳаракати Европадаги тожик мухолиф кучлари коалицияси сафидан чиқди

Шарофиддин Гадоев. "Азия-плюс" сайти фотосурати

Тожикистон Ислоҳот ва тараққиёт ҳаракати (ТИТҲ) тожик мухолифат кучларининг Европадаги коалицияси бўлган Тожикистон Миллий Альянси (ТМА) таркибидан чиққанини эълон қилди, деб хабар беради «Бомдод».

Шарофиддин Гадоев бошчилигидаги ТИТҲ 10 август куни ультиматум қўйган: ё МТА сиёсий кенгаши тенг миқдорда коалициянинг учта асосий аъзо вакилларидан иборат бўлади ёки ТИТҲ ташкилотни тарк этади. 12 август куни коалиция ультиматумни рад этган ва Гадоевнинг сиёсий кенгаш сафидан чиқарилишини тасдиқлаган.

ТМАдан чиқишини эълон қилар экан, гадоевчилар коалиция ўзининг олти йиллик фаолияти давомида ўз олдига қўйган ҳеч бир мақсадига эриша олмаганини, Тожикистон Ислом Уйғониш партияси (ТИУП*) раиси Муҳиддин шахсига сиғинишни яратганини таъкидлаган, натижада сиёсий кенгашдаги ўринларнинг 75 фоизини мазкур партия аъзолари эгаллаган.

«Бу номутаносибликни келтириб чиқарди ва барча қарорлар ТИУП раиси фойдасига қабул қилинишига олиб келди, бу эса демократия тамойилларига путур етказади ва Альянс ичида диктатура шаклланишига олиб келади», – деб ҳисоблайди ТИТҲ аъзолари.

ℹ️ Тожикистон Миллий Альянси тўрт аъзодан иборат эди. ТИТҲ ва ТИУПдан ташқари унинг таркибига Тожикистон эркин фикрловчилар конгресси ва Марказий Осиё мигрантлари уюшмаси киради. Уюшма 2018 йили Варшавада ташкил этилган. Кейинги йил Тожикистон Олий суди ТМАнинг мамлакатдаги фаолиятини тақиқлаб, коалицияни экстремистик ташкилотлар рўйхатига киритган.

*РФ ва Тожикистонда террорчи деб тан олинган ва тақиқланган ташкилот.