S7 Airlines сентябрь ойидан Новосибирск ва Фарғона ўртасидаги рейсларни тиклайди

trn-news.ru сайти фотосурати

S7 Airlines авиакомпанияси Новосибирскдан Фарғонага чипталар савдосини очди. Ушбу йўналиш бўйича парвозлар 19 сентябрдан бошланади, деб хабар беради авиаташувчи матбуот хизмати.

«Кузда Новосибирскдан Фарғонага тўғридан-тўғри рейсларни тиклаймиз. Янги йўналиш ҳам ишбилармонлик туризми, ҳам Фарғона водийси табиати билан танишишга қизиққан саёҳатчилар учун кўпроқ имкониятлар очади», —дейди S7 Group стратегияси бўйича директори Игорь Веретенников.

Қулай уланишлар туфайли Новосибирск, Владивосток, Красноярск ва маршрут тармоғининг бошқа шаҳарлари аҳолиси Ўзбекистонга саёҳат қилиш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлади, дея қўшимча қилади топ-менежер.

Парвозлар Airbus A320 самолётларида амалга оширилади, унинг салони 174 йўловчини сиғдира олади.

Самолёт Толмачево аэропортидан пайшанба кунлари соат 11:05да учиб, Фарғона аэропортига маҳаллий вақт билан соат 12:00 да қўнади. Қарама-қарши йўналишда учиш 13:30 да, Новосибирскга қўниш 18:00 да. Парвоз вақти тахминан 2 соат 40 минут бўлади.

Фарғонадан ташқари, Новосибирск аҳолиси S7 Airlines авиакомпаниясининг Тошкент, Олмаота, Остона ва Бишкек каби Марказий Осиё шаҳарларига тўғридан-тўғри рейсларидан фойдаланиш мумкин.

ℹ️ S7 Airlines (авиакомпания бренди «Сибирь») – Россиядаги энг йирик хусусий авиакомпания ҳисобланади. У дунёнинг ТОП 100 та энг яхши авиакомпаниясига киритилган ва Skytrax рейтингида Шарқий Европада учинчи ўринни эгаллаган. Авиакомпаниянинг барча парвозлари жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчилари – Airbus, Boeing, Embraer самолётларида амалга оширилади. 2023 йили S7 Airlines рейсларида 15,9 миллион йўловчи саёҳат қилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ