Ислом цивилизацияси маркази Ҳиндистон, Эрон ва Туркия олимлари билан ҳамкорлик борасида келишиб олди

Меморандумлар имзоланиши. «Фарғона» фотосурати /Андрей Кудряшов

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг (WOSCU) «Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс асоси» мавзусида бўлиб ўтган VIII Халқаро конгресси доирасида чет эл илмий ташкилотлари билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади.

Имзолаш маросими Самарқанд шаҳридаги Silk Road Samarkand мажмуасининг Конгресс-холлида бўлиб ўтди. Унда Ислом цивилизацияси марказидан унинг директори ва WOSCU бошқарув раиси Фирдавс Абдухолиқов ва хориж ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Қуйидагилар билан икки томонлама ҳамкорлик меморандумлари имзоланди:

✅ Туркия Фанлар академияси (Музаффар Шекер);

✅ Ибн Батутта номидаги Маданиятлараро тадқиқотлар маркази (Аббас Панаккал, Ҳиндистон);

✅ Дин ва мазҳаблар университети (Сейед Аболҳассан Наваб, Эрон);

✅ Турк ва ислом санъати музейи (Экрем Айтар, Туркия);

✅ Халқаро Туркий Академияси (Шайн Мустфаев);

✅ Россия Фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари институти (Ирина Попова);

✅ Ислом тарихи, санъати ва маданияти тадқиқот маркази (Маҳмуд Эрол Қилич, IRCICA).

ℹ️ 23-26 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида WOSCU VIII халқаро конгресси бўлиб ўтди. Форумни ташкилий ва молиявий қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон ҳукумати, ERIELL GROUP нефть-сервис компанияси, Ислом цивилизацияси маркази, шунингдек, ТУРКСОЙ, ИРСИКА, «Ал-Фурқон» жамғармаси томонидан амалга оширилди. Конгрессда 35 давлатдан 300 га яқин дунёга машҳур олимлар иштирок этди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ