Қирғизистон расмийлари юзни яширадиган кийимларни кийганлик учун жарима солишни таклиф қилишди

RBK.RU САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Қирғизистон Дин ишлари бўйича давлат комиссияси давлат муассасалари ва жамоат жойларида шахсини аниқлашга имкон бермайдиган кийим кийган фуқароларни жаримага тортиш ташаббуси билан чиқди. Тегишли ҳужжат қонун лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамаси порталида эълон қилинди ва у 28 сентябрга қадар сайтдан жой олади.

Расмийлар ушбу меъёрни бузганларга 200 ҳисоб-китоб кўрсатгичи20 минг сўм (236 доллар) миқдорида жарима белгилашни таклиф қилишмоқда.

Шу билан бирга, лойиҳада иш ёки расмий фаолияти, шунингдек тиббий сабабларга кўра юзини яшириш талаб этилса, бундай ҳолатлар истисно бўлиши назарда тутилган.

Қирғизистоннинг қоидабузарликларга оид кодексига яна бир қатор чекловлар киритиш режалаштирилмоқда. Жумладан, махсус органлар рухсатисиз диний арбобларни, шу жумладан, ваъзхонларни қуйидаги манзиллардаги маросим ва бошқа тадбирларни ўтказишга таклиф қилишни тақиқлаш ташаббуси белгиланди:

👉 қариялар уйлари;

👉 колониялар;

👉 тергов ҳибсхоналари;

👉 ҳарбий қисмлар.

Бундан ташқари, мансабдор шахсларнинг диний масканларда сиёсий ташвиқот олиб бориши, диний ташкилотларнинг давлат органлари фаолиятига аралашиши ва партияларни молиялаштириши, диний адабиёт ва бошқа шу каби материалларни тарқатиши, шахс ёки гуруҳни диний мансублиги бўйича камситилишига (шу жумладан Интернетда) қарши жарима солиш таклиф қилинмоқда.

Ҳар бир алоҳида ҳолатда пул жаримаси миқдори бир хил бўлиб қолади: фуқаролар учун 200 ҳисоб-китоб кўрсатгичи: 20 минг сом (236 доллар), юридик шахслар учун – 650 ҳисоб китоб кўрсатгичи: 65 минг сом (767 доллар).

Мазкур қонун лойиҳаси асосланишида унинг мақсади фуқароларнинг диний ташкилотлардаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш, бу борадаги қонунчилик базасини такомиллаштиришдан иборат экани қайд этилган. Шунингдек, бу ерда ўзгартиришлар тўплами республика Бош вазири ўринбосари – махсус хизматлар раиси Қамчибек Ташиев топшириғига биноан Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси вакиллари иштирокидаги ишчи гуруҳ томонидан тузилгани қайд этилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати