Қирғизистон ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари 2025 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-20 Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди.
Ўтган турнир ғолиби Ўзбекистон терма жамоаси В гуруҳидаги тўртта учрашувнинг барчасида умумий 21:1 ҳисобида ғалаба қозониб, биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичида Камбоджа (7:0), Непал (6:0), Тайван (3:1) ва Баҳрайнлик (5:0) тенгдошларини мағлуб этди. Камбоджа гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади, бироқ турнирнинг финал қисмига йўлланма олиш учун етарли очко тўплолмади.
Қирғизистон терма жамоаси Туркманистон, Мьянма ва Япония билан бир гуруҳдан жой олди. Қирғизистонликлар Туркманистон (1:0) ва Мьянма (2:0)ни мағлуб этиб, сўнгги турда японияликлар билан дуранг ўйнади (1:1). Туркманистон терма жамоаси Японияга ютқазди (0:2), лекин Мьянмани мағлуб этди (4:1), аммо бу Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритиш учун етарли бўлмади. I гуруҳидан ўрин олган саралаш босқичи якунларига кўра, 7 очкодан жамғарган Япония ва Қирғизистон терма жамоалари қитъа чемпионатининг сўнгги босқичига йўл олишди.
Тожикистон терма жамоаси кутилмаганда ёмон ўйин кўрсатди. Е гуруҳида тожикистонликларнинг рақиблари КХДР, Малайзия, Уммон ва Шри-Ланка терма жамоалари бўлди. Тожикистонликлар Малайзия (1:0) ва Шри-Ланка (3:0) термаларини мағлуб этишди, аммо КХДР (0:2) ва Уммонга (1:3) имкониятни бой беришди. Тожикистонликлар 6 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади, аммо бу йўлланмани қўлга киритиш учун етарли эмасди. КХДР гуруҳда биринчи ўринни эгаллади.
U-20 Осиё Кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими шу йилнинг кузида бўлиб ўтади. Ўзбекистон биринчи, Қирғизистон учинчи саватчадан жой олди.
U-20 Осиё Кубоги Хитойда 2025 йилнинг 6-23 февраль кунлари Хитойда бўлиб ўтади. Турнирда 16 та жамоа иштирок этади. Ярим финалнинг тўрт нафар иштирокчиси Чилида бўлиб ўтадиган U-20 жаҳон чемпионатига йўл олади.