Ўзбекистон ТИВ толиблардан Термиз ХСМдаги концертларни бекор қилиш тўғрисида илтимос келиб тушганини рад этди

Аtlaspress сайти фотосурати

Ўзбекистонга Афғонистон ҳукуматидан Термиз халқаро савдо марказида концертлар ва мусиқа жўрлигидаги тадбирларни бекор қилиш бўйича ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги «Газета.uz» сўровига жавобан маълум қилди. «Взгляд.uz» нашри ҳам Термиз шаҳар ҳокимлигидан шундай жавоб олди.

Аввалроқ, Афғонистоннинг Аtlaspress янгиликлар сайти ўз манбаларга таяниб, «Толибон»* Ўзбекистон ҳукуматига шундай сўров йўллагани ва бу талаб бажарилмаса, Афғонистон фуқароларига ушбу савдо майдонига ташриф буюришни тақиқлаш билан таҳдид қилгани ҳақида хабар берганди. Аtlaspress хабарига кўра, ХСМда мусиқа янграган, кечаси ўзбекистонлик санъаткорлар концерт берган.

Эслатиб ўтамиз, толиблар Афғонистонда ҳокимият тепасига келганидан сўнг мусиқани таъқиқлаган, чунки уларнинг фикрича, бу «ёшларни нотўғри йўлга йўналтиради ва жамиятни ҳалокатга олиб келади». Мамлакатда мусиқачилар таъқиб қилинади, ўн минглаб мусиқа асбоблари йўқ қилинган.

ℹ️ «Термиз» халқаро савдо маркази шу йилнинг август ойи охирида расман очилди, бироқ унинг баъзи ҳудудлари 2022 йил охиридан бери ишлаб келмоқда. Афғонистон ва Покистон фуқароларига ХСМ дўконлари ва бошқа объектларини ижарага олишлари ва ҳатто уларга эгалик қилишлари мумкин. Чет эл фуқаролари Ўзбекистонга кириш визасисиз марказда 15 кун қолиши мумкин.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ