БАА ИИВ раввинни ўғирлаш ва ўлдиришда гумон қилинган уч нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди

БАА ИИВ матбуот хизмати фотосурати

Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги ходимлари Абу-Дабида яшовчи раввин Цви Коганни ўғирлаб кетиш ва ўлдиришда гумон қилинган уч нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда вазирлик ўзининг Х (собиқ Twitter) саҳифасида маълум қилди.

БАА Ички ишлар вазирлиги вакиллари қўлга олинганларнинг исм-шарифлари ва ёшини кўрсатган ҳолда суратларини чоп этган. Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқароларининг фамилияси ўрнига отасининг исми кўрсатилган бўлиши керак. Расмий хабарларда улар: 28 ёшли Олимпи Тоҳирович (Olimpi Tohirovich), 28 ёшли Маҳмуджон Абдурраҳим (Makhmudjon Abdurrahim) ва 33 ёшли Азизи Комилович (Azizi Kamilovich) деб кўрсатилган.

ИИВнинг аниқлик киритишича, улар ишни прокуратурага тезкорлик билан ўтказиш учун воқеанинг барча тафсилотларини ошкор қилиш бўйича чора-тадбирларни тезда якунлашни режалаштирмоқда. БАА расмийлари мамлакат хавфсизлигига таҳдид солиш ва жамиятни беқарорлаштиришга қаратилган ҳар қандай уринишларни бартараф этишини маълум қилади.

Айрим оммавий ахборот воситаларида гумондорларнинг Туркияга кетишмоқчи бўлгани, бироқ тезда қўлга олингани ҳақида хабар берилган. Бирлашган Араб Амирликлари қонунларига кўра, ўзбекистонликлар ўлим жазосига ҳукм қилинади.

Исроил ва Молдова фуқароси Цви Коган БААдаги ортодоксал яҳудийларнинг «Хабад» гуруҳи раҳбари, шунингдек, ушбу давлат бош раввинининг ўринбосари бўлган. Руҳонийнинг оиласи унинг бедарак йўқолгани ҳақида 21 ноябрь, пайшанба куни хабар берган. Бир неча кундан кейин полиция Коган жасадини топган ва қотилликни тергов қила бошлаган.

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхунинг идораси раввиннинг ўлдирилишини кескин қоралаб, буни «ярамас террорчилик ҳаракати» деб атаган. Расмийларнинг қўшимча қилишича, улар айбдорларни жавобгарликка тортиш учун барча имкониятларни ишга солади. Воқеа ҳолатларига ойдинлик киритиш жараёнига Исроилнинг Моссад разведка хизмати қўшилган. Баъзи манбалар одам ўғирлаш ва қотилликка Эрон разведка хизматларининг алоқадор бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда, аммо ҳозирча бу маълумот тасдиқланмаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ