Жапаров Қирғизистон Меҳнат ва миграция вазири лавозимига Собиров номзодини тақдим этди

Равшанбек Собиров. gov.kg сайти фотосурати

Жилдиз Пўлотова Қирғизистон Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақдаги қарорни мамлакат президенти Садир Жапаров имзолади, дея хабар берди унинг матбуот хизмати.

Пўлотова вазир курсисида беш ой ўтирган. У бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимни тарк этган. Қайси ишга ўтгани номаълум.

Жапаров Равшанбек Собировни Меҳнат вазирлиги раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинлади. Президент ўз номзодини Қирғизистон Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазири лавозимига тасдиқлаш учун Жогорку Кенешга (Қирғизистон парламенти) тақдим этди.

Собиров 54 ёшда. У аввал Меҳнат вазири лавозимини эгаллаган — 2011 йил 23 декабрдан 2012 йил 6 сентябргача.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ