Германиянинг Тожикистондаги элчиси эркакларни гендер тенглиги курашига қўшилишга чақирди

Йорк Шуграф. asiaplustj.info сайти фотосурати

Германиянинг Тожикистондаги элчиси Йорк Шуграф маҳаллий эркакларни гендер тенглиги ғояларини илгари суришда фаол иштирок этишга чақирди. Бу ҳақда у «Азия-Плюс» нашри билан суҳбатда таъкидлаб ўтди.

Шуграфга кўра, Тожикистонда гендер тенглиги ғояларини тарғиб қилувчи фуқаролик жамиятида деярли эркаклар йўқ. Шу билан бирга, турли ривожланиш стратегияларида, жумладан, халқаро ташкилотлар раҳбарлигида бу жараёнга эркакларни жалб қилиш зарурлиги таъкидланган. Барча одамларнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ҳаётда тенг иштирок этишининг аҳамияти глобал ҳамжамиятига таъсир кўрсатади.

«Мен Тожикистонда гендер тенглиги муҳимлигини тушунадиган йигитларни учратдим, гарчи ҳамма ҳам ўз фикрини очиқ айтмаса ҳам. Турмуш ўртоғингиз ва дўстларингиз билан мулоқот қилинг, сабрли бўлинг. Уларни ўзгартиришга уринмангулар ё ўзларини ўзгартирадилар ёки ўзгартирмайдилар. Маҳаллий ҳамжамият билан мулоқотга киришинг. Беш юлдузли меҳмонхоналарда фаоллар ва расмий вакиллар ўртасида бўлиб ўтадиган муҳокамалар ҳеч кимни ишонтиролмайди», — деб ишонади Германия элчиси.

Нашрнинг қайд этишича, Германиянинг Тожикистондаги элчихонаси Германия ТИВ раҳбари Анналена Барбокнинг феминистик ташқи сиёсати доирасида гендер тенглигини таъминлашга қаратилган ташаббусларни фаол қўллаб-қувватлайди. Жумладан, элчихона Internews агентлигининг тожик ОАВлари билан биргаликда мамлакатда амалга оширган гендер-таъсирли журналистикани ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳани қўллаб-қувватлаган.

Datareportal порталига кўра, Тожикистонда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг аксариятини эркаклар ташкил қилади. Машҳур ижтимоий тармоқларнинг аёллар аудиторияси 26 фоиздан ошмайди. Таққослаш учун: Қирғизистонда бу каби кўрсаткичлар 58 фоизга, Ўзбекистонда 37 фоизга етади. Бундай номутаносибликнинг мумкин сабаблари – аёлларнинг, жумладан смарт-қурилмалар орқали маълумотлар олиш ҳуқуқлари чеклангани, иқтисодий муаммолар ва жамиятни бошқараётган патриархал қоидалардан иборат.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди