Тожикистон президенти Мудофаа вазири, Алоқа хизмати раҳбари ва Бош прокурорни лавозимидан озод қилди

asiaplustj.info сайти фотосурати

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳукуматдаги кадрлар алмашинувини давом эттирмоқда. Жумладан, 23 январь куни Мудофаа вазири Шерали Мирзо ва Алоқа хизмати раҳбари Бег Сабур ўз лавозимларини тарк этишди. Бу ҳақда республика президентининг расмий сайтида хабар берилган.

Шерали Мирзо 2013 йилдан бери эгаллаб келган курси вазирлик раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари Эмомали Раҳим Собирзодага берилди. Мирзонинг ўзи ҳукумат ҳузуридаги Давлат сирларини ҳимоя қилиш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Бобожон Саидзода Мудофаа вазирининг ўринбосари – Бош штаб бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Алоқа хизматини узоқ йиллардан буён бошқариб келган Бег Сабур нафақага юборилиб, унинг ўрнига Исфандиёр Сайдулло тайинланди.

Республика Бош прокурори лавозимига Тожикистон Бош прокурори ўринбосари ва Бош ҳарбий прокурор лавозимларида ишлаб келаётган Ҳабибулло Воҳидзода таклиф этилди.

Зебонисо Абдуллозода Олий хўжалик суди раиси этиб тайинланди. Бу лавозим унинг эгаси Рустам Мирзозода Тожикистон Олий суди раиси лавозимини эгаллаганидан сўнг бўшаб қолганди.

Қорахон Чиллазода Республика Ҳисоб палатаси раиси лавозимидан озод этилди ва унинг ўрнига Жамшед Каримзода тайинланди.

Бундан ташқари, Президент ва ҳукумат қарорлари билан бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан қуйидагилар озод этилди:

👉 Ахлиддин Мажидзода — Республика Президенти девонининг мудофаа ва ҳуқуқ-тартибот масалалари бўлими мудири лавозимидан;

👉 Абдусаттор Шоҳиён — Республика Мудофаа вазирлиги Ҳарбий институти бошлиғи лавозимидан. Унинг ўрнини Хуршед Сафарзода эгаллаган;

👉 Ориф Амирзода — Миллий фанлар академиясининг Сув муаммолари, гидроэнергетика ва экология институти директори лавозимидан.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ