Собиқ ҳарбий прокурор Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланди

Ботир Қудратхўжаев. Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати фотосурати

Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев 25 февраль куни қарор имзолади, деб хабар беради давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

Қудратхўжаев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Бош прокурор ўринбосари – Республика ҳарбий прокурори лавозимида ишлаган. У Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари прокурори, Тошкент шаҳар прокурори, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимларида ишлаган.

Қудратхўжаевга ФВВ раҳбари лавозимига тайинлангани муносабати билан генерал-майор унвони берилди.

Ундан олдинги раҳбар Абдулла Қўлдошев 2022 йил март ойида Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланган эди. Унинг лавозимидан четлатилиши сабаблари ошкор этилмаган.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди