ОАВ: WhatsApp мессенжери Туркманистонда VPNсиз ишлай бошлади

1news.az сайти фотосурати

WhatsApp мессенжери (РФда экстремистик деб тан олинган Meta корпорациясига тегишли тармоқ) Туркманистонда VPNсиз очила бошлади. Бу ҳақда Turkmen.news хабар берди.

Машҳур мессенжер блокдан чиқарилиши ҳақидаги илк сигналларни нашр 23 февраль куни Ашхободдан олган, бир неча кундан сўнг Туркманистоннинг Дашогуз ва бошқа вилоятларида енгиллик сезилган. WhatsApp га кириш қанча вақт давомида эркин бўлиши номаълум.

2024 йил ёзига қадар мамлакатда дунё интернетининг тўртдан уч қисми — 3 миллиард IP- манзиллар блокланган эди. 2024 йил июль ойида улар тўсатдан пайдо бўлди, аммо декабрь ойининг охиридан бошлаб веб-ресурсларни блоклаш қайта тикланди.

Туркманистонда аксарият ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар, ўқув ва профессионал платформалар, айрим антивируслар ва ўйинлар блокланган. Уларни фақат VPN хизматлари ёрдамида очиш мумкин, улар ҳам мунтазам равишда блокланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ