Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати IV дивизиони биринчи турида тарихдаги илк учрашувида Қувайт терма жамоасини 13:3 ҳисобида мағлуб этди.
«Ҳумо» ХК Қозоғистон чемпионатининг плей-офф босқичидан чиқиб кетганидан сўнг, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига энг кучли таркиб билан, жумладан, жамоа етакчиси Вадим Кравченко билан келиши маълум бўлди. Қувайт терма жамоаси Осиё ўйинларида яхши ўйин кўрсатган ва Қирғизистон термасига ютқазиб қўйган бўлса-да, барибир Ўзбекистон ўйин фаворити сифатида кўрилди.
Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўзбекистонликлар рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта шайба киритишди: Кравченко хет-трик, Иля Назаревич эса биттадан шайба киритди. Иккинчи бўлимда ўзбекистонликлар беш марта шайба уришди: иккитадан шайба Салоҳиддин Азимов ҳисобига ёзилди, Павел Синявский, Жасурбек Рустамхонов ва Артем Мальцев эса биттадан шайба киритишди. Қувайт терма жамоаси ўзбекистонлик дарвозабони Рустам Иргашевни икки бор ранжита олди. Охирги йигирма дақиқада ўзбекистонликлардан Азимов, Малцев, Даниел Коган ва жамоа сардори Жавоҳир Расулов ўзини кўрсатишди. Қувайтликлар фақат битта шайба билан жавоб қайтаришди. Якуний ҳисоб 13:3.
Жаҳон чемпионати IV дивизионининг яна иккита учрашувида Индонезия терма жамоаси Эронни 2:1, Арманистон терма жамоаси эса Малайзияни 24:3 ҳисобида мағлуб этди.
Иккинчи турда 14 апрель куни Ўзбекистон терма жамоаси Арманистонга қарши баҳс олиб боради.
13-19 апрель кунлари Ереванда хоккей бўйича жаҳон чемпионатининг IV дивизиони бўлиб ўтмоқда. Турнирда Арманистон, Ўзбекистон, Эрон, Қувайт, Индонезия ва Малайзия терма жамоалари иштирок этади. Ҳар бир жамоа ўз рақибига қарши биттадан ўйин ўтказади. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган жамоа юқорига кўтарилади.