Дипломатлар Мьянмада меҳнат қуллигида бўлган марказий осиёлик 13 нафар фуқарони озод қилишди

dunyo.info сайти фотосурати

Ўзбекистон ва Қозоғистон дипломатик хизматлари ходимлари жиноий гуруҳ қурбони бўлган ўз мамлакатлари, шунингдек Қирғизистон фуқароларини меҳнат қуллигидан озод қилишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Дунё» агентлиги хабар берди.

Ўзбекистоннинг Таиланддаги Бош консуллиги хабарига кўра, икки ватандош Мьянмада муаммоларга дуч келганини айтиб мурожаат қилишган ва ўз ватанига қайтиш учун ёрдам сўрашган.

Мигрантларнинг сўзларига кўра, улар интернетда Таиландда юқори маошли иш борлиги хабарига дуч келишган. Бундан ташқари, уларга ҳатто Бангкокгача авиачипталарини бепул тақдим этишган. Бу ердан эса фирибгарлар алдов йўли билан ўзбекистонликларни Мьянмага юборишган ва улар фирибгарларнинг колл-марказида ишлашга мажбур бўлишган. Жабрланганлар одам савдоси билан шуғулланадиган жиноятчилар тузоғига тушишганини айтишган. Уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ишлашдан бош тортган одамларга жисмоний жазо билан таҳдид қилишган ва шунингдек уйга қайтиш учун катта миқдорда компенсация талаб қилишган.

Вазиятга аралашган дипломатлар етти нафар қирғизистонлик ва тўрт нафар қозоғистонлик фуқаролар ҳам меҳнат қўллигида бўлганини аниқлашган. Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош консулликлари ходимлари Таиланд ва Мьянмада консуллик ваколатхонаси бўлмаган қирғиз ҳамкасбларининг илтимосига биноан ушбу Марказий Осиё республикаси фуқароларига ҳам ёрдам бермоқчи бўладилар.

Жануби-Шарқий Осиё давлатларининг «ваколатли органлари» билан қўшма ҳаракатлар ва музокаралар натижасида муаммога дуч келган барча мигрантлар озод қилинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари одамларни Таиланднинг Маесот чегара пунктида топширишган.

11 апрель куни Марказий Осиёнинг барча 13 фуқароси ўз ватанига учиб кетган.

Ушбу воқеа Қирғизистон парламенти депутатларини қизиқтириб қолган ва улар 14 апрель куни Мьянмада меҳнат қуллиги тўғрисида батафсил маълумот беришини сўраб Меҳнат вазирлигига мурожаат қилишган. Мажлисда бўлган вазир бошлиғининг ўринбосари ҳозирча маълумот йўқлиги, лекин бу масалани аниқлаб, яқин орада халқ депутатларига ҳисобот беришни ваъда қилган.

«Бу воқеа мамлакатларимиз ўртасидаги биродарлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик тамойиллари самарали амалга оширилаётганига мисолдир», — дея хабар беради Ўзбекистон ТИВ ходимлари.

Бангкокдаги республиканинг Бош консуллиги фуқароларни чет элларда иш излаш масаласида ҳушёр бўлишга ва маълумотлар манбаларининг ишончлилигини диққат билан текширишга чақиради.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ