Молиявий ёрдам қисқаргани туфайли 8 миллиондан ортиқ афғонлар тўйиб овқатланолмайди

rbk.ru сайти фотосурати

Афғонистондаги Жаҳон озиқ-овқат дастури (ЖОД) лойиҳалари учун ажратилаётган маблағларнинг қисқартирилиши туфайли бу йил Афғонистонда саккиз миллиондан ортиқ одам тўйиб овқатланмаслик хавфи остида. Бундай маълумотлар гуманитар ташкилот мутахассислари прогнозларида келтирилган, дея хабар беради Khaama.com.

Озиқ-овқат танқислиги билан боғлиқ инқироз 14,8 миллион афғонга таъсир қилиши мумкин, бу мамлакат аҳолисининг учдан биридан кўпроғини ташкил қилади. Шу билан бирга, Жаҳон озиқ-овқат дастури ходимларининг ҳисоб-китобларига кўра, молиявий ёрдам муҳтож бўлган олти миллионга яқин одамга етиши мумкин. Шундай қилиб, саккиз миллиондан ортиқ фуқаролар озиқ-овқат танқислигини бошдан кечирадилар.

Вазият беш ёшгача бўлган болаларга ҳам таъсир қилади. Улардан 3,5 миллиони озиқ-овқат етишмаслигидан азият чекиши кутилмоқда: 867 дан ортиқ киши жиддий даражада, 2,5 миллион киши эса ўртача даражада тўйиб овқатланолмайди. ЮНEСКО таъкидлашича, афғон болаларининг 45 фоизини бўйи паст, 10 фоизи тўйиб овқатланмайди, чунки улар доимо озиқ-овқат тақчиллигини бошдан кечиришмоқда. Муаммо 1,2 миллион ҳомиладор ва эмизикли аёлларга ҳам таъсир қилади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Афғонистонда тўйиб овқатланмасликнинг асосий омиллари бу нотўғри овқатланиш, диарея ва нафас йўллари инфекциялари каби касалликларнинг кенг тарқалгани, ичимлик сувидан фойдаланишнинг чекланганлиги, санитария шароити ёмонлиги ва тиббий хизматларнинг чекланганлигидадир. Ачинарли вазият қурғоқчилик, сув тошқинлари ва иқтисодий беқарорлик туфайли янада оғирлашмоқда.

Очарчилик Гилманд, Қандаҳор, Нуристон ва Пактика вилоятларида кузатилмоқда. Бу ерда вазият тўйиб овқатланмаслик шкаласи бўйича 4-босқич — танқидий деб баҳоланади. Яна 24 та минтақа 3-босқичда, яъни — жиддий.

Кучайиб бораётган гуманитар инқироз халқаро ёрдамнинг қисқариши, биринчи навбатда Жаҳон озиқ-овқат дастурининг энг йирик донори – Қўшма Штатлар билан боғлиқ. Шу муносабат билан ташкилот Оқ уйни Афғонистонни қўллаб-қувватлашни қайта тиклашга чақиради, бусиз миллионлаб одамлар, айниқса аёллар ва болалар ҳаёти хавф остида қолади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта АҚШ расмийлари Жаҳон озиқ-овқат дастури лойиҳалари доирасида Афғонистонга молиявий ёрдамни тўхтатгани хабар қилинганди. Қарорга маблағлар муҳтожларга етиб бормай, балки толиблар* томонидан ўз мақсадлари учун фойдаланилаётганига оид хавотирлар таъсир кўрсатган. Жумладан, маблағлар террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилмоқда.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ