Мирзиёев ва Мелони Самарқанднинг тарихий масканларини зиёрат қилди

Жорджа Мелони ва Шавкат Мирзиёев. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотосурати

28 май куни кечқурун Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанднинг тарихий масканларини бориб кўрди. Жумладан, Регистон меъморий ансамблини кўздан кечирди, деб хабар беради Марказий Осиё республикаси раҳбари матбуот хизмати.

ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган, дунёга машҳур Регистон майдони буюк аждодларнинг бунёдкорлик салоҳиятини акс эттирувчи Ўзбекистоннинг асосий ташриф қоғозидир. Мажмуадаги Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасалари ўзининг улуғворлиги, бой тарихи ва бетакрор меъморчилиги билан меҳмонларида чуқур таассурот қолдирмоқда.

Олий мартабали меҳмонга ушбу Шарқ шаҳарсозлиги дурдонасининг қурилиш тарихи, меъморий ечимлари ва безакларининг ўзига хос жиҳатлари, ушбу маскан билан боғлиқ муҳим воқеалар ва шахслар, шунингдек, ўзбек халқининг маданий мероси ҳақида батафсил маълумот берилди.

Сўнгра давлат раҳбарлари Silk Road Samarkand халқаро туризм марказидаги «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик боғида бўлдилар. Давлат раҳбарлари ўзбек халқининг бой маданий мероси, ҳунармандчилик ва амалий санъатига оид экспонатларни томоша қилдилар. Рақс жамоаларининг чиқишларидан иборат маданий дастур намойиш этилди.

Жоржа Мелони 28 май куни ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Унинг ташриф дастуридан олий даражадаги музокаралар ва бошқа бир қатор учрашувлар ўрин олган. Асосий тадбирлар 29 майга белгиланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ