Volkswagen ва UzAuto ҳамкорликда автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Шартномани имзолаш маросими. spot.uz сайти фотосурати

Volkswagen компанияси «Ўзавтосаноат» шўъба корхонаси — Alyans Auto билан ҳамкорликда Ўзбекистонда йирик узелли автомобилларни йиғишни йўлга қўйиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда Volkswagen Passenger Cars автомобилларини сотиш, маркетинг ва сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш бўйича директорлар кенгаши аъзоси Мартин Сандер ўзининг LinkedInдаги саҳифасида ёзган.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон аҳоли даромадларининг ўсиши ва немис автомобилларига қизиқувчи ўрта табақа қатламининг кўпайиши ҳисобига автомобил шов-шуви ёқасида турибди.

«Бизда саккизта замонавий седан ва кенг йўлтанламаслар бор — айнан ўзбекистонлик харидор қидираётган нарса», — дея изоҳ берган Сандер.

Автомобилларни йиғиш хитойлик етказиб берувчилар асосида амалга оширилади ва логистика яқинлиги бозорга самарали хизмат кўрсатиш ва углерод изини камайтириш имконини беради. Ишлаб чиқариш Volkswagen, Šкода ва Jettaнинг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлмиш аввали Jizzakh Auto номи билан машҳур бўлган Alyans Auto компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилиши режалаштирилган. 2025 йили Volkswagenнинг BPDD корпоратив аудити натижаларига кўра, компания ребрендинг ўтказган ва Alyans Auto номи остида фаолиятини давом эттирган.

IV Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида компаниялар ўртасидаги келишув имзолангани ҳақида «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати хабар берди. Шартнома замонавий енгил автомобиллар ҳисобига моделлар ассортиментини кенгайтиришни назарда тутади — седанлардан тортиб то тўлиқ ўлчамли кроссоверларгача. Лойиҳа доирасида янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, технологияларни трансфер қилиш ва мамлакат автомобилсозлик саноатининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш режалаштирилган. Серияли ишлаб чиқаришни бошлаш 2025 йилнинг тўртинчи чорагига мўлжалланган.

Volkswagen аввали ҳам Ўзбекистон бозорида мавжуд эди. 2020 йили «Ўзавтосаноат» ва Volkswagen Group Rus ўртасида «Жиззах» ЭИЗдаги Жиззах автомобил заводи негизида Caddy енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзоланган. Ўша йилнинг ёзида Volkswagen автомобиллари, кузда эса концерн таркибига кирувчи Šкода автомобиллари сотила бошлаганди. Аммо 2023 йили Volkswagen ўзининг Россиядаги бизнесини «Авилон» автодилерига сотганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ