Қамоққа олинган шахслар қийноқ белгилари бўйича мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади

sputniknews.uz сайти фотосурати

Ўзбекистонда ҳибсга олинган фуқаролар тергов изолятори ҳудудида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади. Бу қоида жиноят ишларини кўриш жараёнида қийноқлар қўлланиши ҳолатларининг олдини олишга қаратилган ва 2025 йил 27 сентябрдан кучга киради, деб хабар беради Республика Адлия вазирлиги ўзининг Telegram-каналида.

Қайд этилишича, мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев 26 июнь куни имзолаган «Жиноят ишини юритишда қамоқда сақлаш тўғрисида»ги қонунга тегишли модда қўшилди.

Янги қоида бўйича ҳибсга олинган шахс тергов изоляторига етказилган пайтдан бошлаб икки соат ичида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади. Жараён жиноят ишида айбланувчи билан бир жинсдаги мутахассис томонидан амалга оширилади. Шу билан бирга, фуқаро розилиги билан экспертиза ўтказишда адвокат иштирок этиши мумкин.

Мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича белгиланган намунадаги тиббий маълумотнома расмийлаштирилади. Тиббий кўрик чоғида қамоққа олинганнинг танасида жароҳат, шикастланиш ва яралар аниқланганда, улар белгиланган тартибда қайд этилиб, бу ҳақда қамоққа олинганга маълум қилинади ва зудлик билан прокурорга хабар берилади.

Қонунга кўра, маҳкум бошқа жойга ўтказилганда ёки процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун тергов изоляторидан чиқариб юборилганда, тергов изоляторига қайтиб келганида яна тиббий кўрикдан ўтиши шарт.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ