Ўзбекистон ҳукумати томонидан театрлар фаолиятини баҳолаш бўйича эксперт гуруҳлари тузилди

Ўзбекистон давлат академик катта театри. centralasia-adventures.com сайти фотосурати

Ўзбекистонда давлат театрлари ва театр студияларининг ижодий фаолиятини назорат қилиш учун махсус бадиий эксперт гуруҳлари тузилади. Республика ҳукуматининг тегишли қарори жорий йил 1 июлидан кучга кирди, деб ёзади Norma.uz.

Ҳужжатда таъкидланишича, эксперт гуруҳлари — саҳна асарларининг бадиий савияси, саҳнавий талқини юзасидан таклиф, тавсиялар ва хулосалар бериш, шунингдек спектаклларда порнографик, таниқ, зўравонлик ёки шафқатсизликни ҳамда жинс бўйича камситишни тарғиб қилувчи саҳна кўринишларини намойиш этиш ва уларни реклама қилишнинг олдини олувчи орган ҳисобланади

Охирги талабларга қуйидагилар киради:

✅ порнография;

✅ зўравонлик;

✅ безорилик;

✅ шафқатсизлик;

✅ гендер камситиш.

Бундан ташқари, спектаклларни муҳокама қилиш ва театрлаштирилган кўнгилочар тадбирларни ўтказишда эксперт гуруҳлари иштирок этади.

Мазкур орган уюшма раиси, унинг ўринбосари ва котибидан ташқари кўпи билан тўққиз кишидан иборат бўлиши керак.

Театрларни назорат қилувчи жамоалар таркиби одатда таниқли ижодкорлар, маданият ходимлари, олимлар ва театр соҳаси мутахассислари, масалан, санъатшунослар, бастакорлар, дирижёрлар, режиссёрлар, рассомлар, дизайнерлар, опера хонандалари ва бошқалардан тузилади. Эксперт гуруҳлари Ўзбекистон Маданият вазирининг буйруғи асосида тасдиқланади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорида қайд этилишича, тарихий асарлар саҳналаштирилаётганда гуруҳга қўшимча равишда бўлажак спектакль мавзуси ва йўналишини яхши биладиган малакали мутахассислар жалб этилиши мумкин.

Шу билан бирга, эксперт гуруҳлари вакиллари мазкур органдаг фаолияти учун ҳақ олмайдилар. Аммо уларнинг иш натижаларига кўра, ҳар чоракда бир марта давлат маслаҳат бирлашмаси аъзоларини пул мукофоти билан — энг кам иш ҳақининг беш бараваригача мукофотлаш ҳуқуқига эга.

Жорий йил 1 августидан бошлаб мамлакатда энг кам иш ҳақи миқдори оширилади. Шундай қилиб, театр мутахассисларига тўланиши мумкин бўлган тўловлар 6,35 миллион сўмни (500 доллардан бир оз кўпроқ) ташкил қилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ