Олмаотанинг «Қайрат» клуби УEФА Чемпионлар лигаси 2-саралаш босқичининг биринчи ўйинида Финляндиянинг амалдаги чемпиони КуПС жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўйин олдидан «Қайрат»нинг муваффақиятли ўйинига кўпчилик шубҳа қилмаганди – жамоа тажрибалироқ ва ўйинчиларни танлашда устаси фаранг. Букмекерлар эса рақибларга тенг имконият беришди. Аммо охир-оқибат, ҳаммаси нотўғри бўлиб чиқди.
Биринчи бўлимда «Қайрат» футболчилари майдонда яккахон бўлишди. Улар бир неча хавфли лаҳзаларни яратишди ва бразилиялик легионер Жоржиньо ҳаттоки ўйиндан ташқари ҳолат дея бекор қилинган голни ҳам киритди. Мезбонлар танаффусга ҳуштаги янграшига оз қолганда жарима зарбасидан сўнг хавфли зарба билан жавоб қайтаришга муваффақ бўлишди, бироқ қозоғистонликлар дарвозабони Александр Заруцкий тўпни қайтаролди.
Иккинчи бўлим бошида финлар олдинга чиқиб олишди. КуПСнинг гвинеялик легионери Муҳаммад Туре жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси билан Заруцкийни ҳимоясиз қолдирди. Меҳмонлар ўзларини тиклаб олишга ҳаракат қилишди, бу эса комбинацияланган ҳужумга айланиб, яна узоқ масофадан чиройли зарба билан якунланди. Вазиятни дарвозабон қутқара олмади. Қолган вақтда «Қайрат» ҳужумга ўтди, аммо муваффақиятга эриша олмади.
Жавоб ўйини 29 июль куни Олмаотада бўлиб ўтади. «Қайрат» Чемпионлар лигасининг учинчи саралаш босқичида муваффақият қозонган тақдирда «Слован» (Словакия) / «Зриньски» (Босния) жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади. Мағлубиятга учраган тақдирда, Олмаота клуби Европа лигасининг учинчи саралаш босқичига йўл олади ва у ерда РФСШ(Латвия) / «Мальме» (Швеция) жуфтлиги мағлуб бўлган жамоа билан ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, 24 июль куни Европа лигасининг 2-саралаш босқичида «Актобе» Чехиянинг «Спарта» жамоасига, «Астана» эса Молдованинг «Зимбру» жамоасига қарши баҳс олиб боради.