Ўзбекистонда ҳайвонларни мажбурий рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун 2026 йил августидан кучга киради

kemin.com сайти фотосурати

7 августда эълон қилинган «Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида»ги қонун роппа-роса бир йилдан сўнг кучга киради. Бунга эътибор қаратганимиз сабаби, Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида унинг кучга киргани ҳақида янглиш хабарлар тарқалган.

Қонунда, шунингдек, 12-модданинг 2-қисми 2028 йил 1 январдан кучга кириши қайд этилган. Ушбу қисм ҳайвонлар эгасининг қуйидаги мажбуриятларига бағишланган:

▪️ ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиш;

▪️ ўзига тегишли бўлган ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва ҳисобдан чиқариш учун, шунингдек, ҳайвоннинг эгаси ўзгарган тақдирда уни қайта рўйхатга олиш учун ваколатли давлат органига қонунчиликда кўрсатилган муддатда мурожаат қилиши,

▪️ идентификация қилинмаган ва рўйхатга олинмаган ҳайвонларнинг сақланишига ёки кўпайтирилишига йўл қўймаслиги шарт.

Бундан олдин Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ва юридик шахслар томонидан боқилаётган барча ҳайвонлар мажбурий рўйхатга олиниши шарт экани хабар қилинганди. Рўйхатга олиш Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Идентификация маркази томонидан амалга оширилади, у рўйхатга олинган ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва реал вақт режимида маълумотлар алмашинувини таъминлаш бўйича электрон тизимнинг ишлашига ҳам масъулдир. Ҳайвонларни идентификация қилиш биркалаш ва чип ўрнатиш орқали амалга оширилади.

  • Тошкентда Тимур Д'Ватцнинг «Аркадия ҳақидаги орзулар» кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида деярли ҳамма нарса яхши, бироқ ҳаммаси ҳам кундек ойдин эмас

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди