Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 523 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат республика мустақиллигининг 34 йиллигини нишонлаш арафасида эълон қилинди, дея аниқлик киритади давлат раҳбари матбуот хизмати.
Афв этилган шахсларнинг 195 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 147 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 87 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 94 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Авф этилганлар орасида:
✔️ 8 нафар чет эл фуқаролари;
✔️ 45 нафар аёл;
✔️ 31 нафар 60 ёшдан ошган эркаклар;
✔️ 30 ёшгача бўлган 220 нафар фуқаро, шу жумладан битта вояга етмаган;
✔️ Тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган 15 нафар шахс.
Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.
Мирзиёевнинг аввалги шундай қарори 30 март куни нишонланадиган Рамазон ҳайити муносабати билан қабул қилинган эди. Ўшанда давлат раҳбари 488 нафар маҳкумни афв этганди.
ℹ️ Ўзбекистонда афв этиш тўғрисидаги фармонлар, қоида тариқасида, йилига уч марта: Рамазон ҳайити, 1 сентябрда нишонланадиган Мустақиллик куни ва Конституция куни (8 декабрь) арафасида чиқарилади. Натижада, масалан, 2024 йили республикада афв этилганларнинг умумий сони 1431 нафарни ташкил этди.