Мирзиёев Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган ҳарбий парадда иштирок этди

Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали ҳарбий парадда иштирок этди. Тадбир 3 сентябрь куни Пекиндаги Тяньаньмэнь майдонида бўлиб ўтди, деб хабар қилади давлат раҳбари матбуот хизмати.

Маросимда бир қатор давлатлар, хусусан, Озарбайжон, Беларусь, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва бошқа давлатлар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Парадда сўзга чиққан ХХР раиси Си Цзиньпин ўз нутқида бугунги шароитда тарихий хотирани асраб-авайлаш, тинчликни сақлаш ва адолатни таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

Парадда Хитой халқ озодлик армиясининг 45 та бўлинмаси иштирок этди. Хитой мудофаа саноати томонидан ишлаб чиқарилган ракета тизимлари, танклар, авиация техникаси ва учувчисиз учиш аппаратларининг энг сўнгги намуналари намойиш этилди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, бундай парадлар 1949 йилдан буён Пекинда ўтказиб келинади, қуролли кучларнинг сўнгги катта кўриги эса 2019 йил 1 октябрда бўлиб ўтган ва унда 15 мингга яқин иштирокчи қатнашган.

Марказий Осиё республикаси раҳбарининг парадда иштирок этиши Ўзбекистоннинг халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга, шунингдек, тинчлик, барқарор тараққиёт ва фаровонлик йўлида минтақавий ва глобал даражада конструктив мулоқотни ривожлантиришга қаратилган изчил ташқи сиёсатининг навбатдаги тасдиғи бўлди.

Мирзиёев Хитойга ташрифи доирасида Россия президенти Владимир Путин билан учрашди. Томонлар ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражадаги аввалги мулоқотлар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш контекстида давом эттириш масалаларини кўриб чиқдилар.

Давлат раҳбарлари иқтисодиётнинг устувор тармоқларида лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни жадаллаштириш, ҳудудлар ўртасидаги кооперация алоқаларини, жумладан, қўшма саноат парклари доирасидаги жараёнларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратди. Президентлар халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Умуман олганда, Марказий Осиё республикаси раҳбарининг Пекинга ташрифи учрашув ва музокаларга бой бўлди. Шундай қилиб, у хитойлик бизнес вакиллари билан музокаралар ўтказди, сўнгра йирик корпорациялар раҳбарлари билан бир неча алоҳида учрашувлар ўтказди. Ушбу мулоқотлар доирасида энергетика, қурилиш, нефть-газ сектори, атомдан тинчлик йўлди фойдаланиш, геология-қидирув ва кончилик каби соҳаларда ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ