Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Ержан Ашиқбаевни республиканинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимидан озод қилди. Тегишли фармон давлат раҳбари томонидан имзолангани ҳақидаги маълумот 26 сентябрь куни Оқўрда сайтида эълон қилинди.
Ашиқбаев 2021 йил апрелидан бери Марказий Осиё давлатининг АҚШдаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Давлат раҳбари, шунингдек, Қозоғистоннинг Женевадаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Ерлан Алимбаевни ҳам лавозимидан озод қилди. Унинг ўрнига Ержан Қазихан тайинланган, у ўз навбатида президентнинг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси лавозимидан озод этилганди.
Бир кун аввал, 25 сентябрь куни Тўқаев Администрациятида бир неча мулозим ишдан бўшатилгани эълон қилинган эди.
Жумладан, қуйидагилар ишдан олинди:
✅ Зулфия Сулайменова – Президент маслаҳатчиси ва давлат раҳбарининг халқаро экологик ҳамкорлик бўйича махсус вакили;
✅ Кунсулу Закаря – президентнинг фан ва инновациялар бўйича маслаҳатчиси;
✅ Ернар Баспаев – президент маслаҳатчиси;
✅ Қанат Шарлапаев – президентнинг иқтисодий масалалар бўйича ёрдамчиси;
✅ Тамара Дуйсенова – президент ёрдамчиси.
Шу билан бирга, Бахитжан Сапиев давлат раҳбарининг маслаҳатчиси этиб тайинланди, у аввал Президент Администрациясининг давлат назорати бўлими мудири лавозимида ишлаб келган. Бўш турган лавозимга аввали Президент департаменти мулкини бошқариш департаментининг моддий-техник таъминот бўлимига раҳбарлик қилиб келган Алихан Жамастов тайинланди.
Бундан олдин Тўқаев Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеуни ишдан бўшатгани ва кейин уни президентнинг халқаро инвестициялар ва савдо ҳамкорлиги бўйича ёрдамчиси этиб тайинлагани ҳақида хабар берилган эди. Бунгача Бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ермек Кошербаев Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари бўлди.