29 сентябрдан 5 октабрга қадар Марказий Осиёнинг тўртта давлатида Avant Premiere Film Festival in Central Asia иккинчи халқаро француз киноси фестивали бўлиб ўтади. Фильмлар Олмаота, Тошкент, Бишкек ва Душанбеда намойиш этилади.
Мазкур тўртта шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари ҳали минтақада намойиш этилмаган фильмларни: фестивалнинг янги фильмлари, болалар анимацияси, ҳужжатли фильмлар ва француз киносининг классик картиналарини кўриш имкониятига эга бўладилар.
Намойишлар тақвими:
✅ 29-30 сентябрь — Олмаота, «Арман» кинотеатри;
✅ 2-5 октябрь — Тошкент, Алишер Навоий номидаги кино саройи ва Kinoxona;
✅ 3-5 октябрь — Бишкек, «Ала-Тоо» кинотеатри;
✅ 2-5 октябрь — Душанбе, «Сиёма Молл» савдо марказидаги «Премьер Зал».
Фестиваль «Франсуа Трюффонинг: Ҳаётим сценарийси» (François Truffaut, le scénario de ma vie, 2024) фильми билан очилади. Фильм Трюффонинг эълон қилинмаган интервьюлари ва дўсти Клод де Живрега ёзган мактублари асосида яратилган ва унда режиссёр ўз автобиографиясига чизмалар берган.
Бу устознинг ўзини – унинг фильмлари мавзулари билан узвий боғлиқ бўлган болалик ва ўсмирлик хотираларини «эшитиш» учун бериладиган камдан-кам имкониятдир. Фильм Трюффони «янги тўлқин»нинг машҳур муаллифи, ҳамда кино ўсиб-улғайиш ва эркинлик излашнинг шахсий хроникасига айланган инсон сифатида очиб беради.
Режиссёр Давид Тебуль фильмни Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонда шахсан тақдим этади.
Дастур, шунингдек, қуйидагиларни ўз ичига олади:
🎥 «Жейн Остин ҳаётимни барбод қилди» (Jane Austen a gâché ma vie, 2024) —инглиз жозибасига берилиш ёки эски дўст билан ҳақиқий яқинликни кашф қилиш танлови олдида турган француз аёли ҳақидаги романтик комедия.
🎥 «Майя, менга ном топ» (Maya, donne-moi un titre, 2024) — Мишель Гондрининг янги анимацион лойиҳаси. Унда бола фантазияси эртакларда жонланади.
🎥 «Жим ҳақида роман» (Le roman de Jim, 2024) — икки ёт инсоннинг оила қуриши ва ўтмиш қайтганда нималар бўлиши ҳақида драма.
🎥 «Сўнгги метро» (Le dernier métro, 1980) — Франсуа Трюффонинг машҳур драмаси, ўнта «Сезар» мукофоти совриндори. Босиб олинган Париждаги қаршилик ва санъат кучининг тимсолига айланган яширин театр тарихи ҳақида фильм.
Тадбир Tashkent Film School мустақил кино мактаби ҳамда Франциянинг Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги элчихоналари томонидан ташкил этилган. Фестиваль Франция институти ва Ўзбекистон миллий кинематографиясини ривожлантириш маркази кўмагида ўтказилмоқда.