Қозоғистон Германияга нефть етказиб бериш ҳажмини оширади

www.kmg.kz сайти фотосурати

Қозоғистон 2026 йили Германияга нефть етказиб бериш ҳажмини ойига 130 минг тоннагача оширади, деб хабар беради «КазМунайГаз» (КМГ) миллий компанияси матбуот хизмати.

Бундай қарор КМГ бошқаруви раиси Асхат Хасенов ва Rosneft Deutschland GmbH бош директори Йоханнес Бремер ўртасидаги музокаралар чоғида қабул қилинди.

«Учрашув якунларига кўра, Қозоғистон нефтини Германияга етказиб бериш бўйича амалдаги келишув 2026 йил охиригача узайтирилди (Қорачиғаноқ Петролеум Оператинг Б.В ресурсидан). Келишув ойлик етказиб бериш ҳажмини 100 минг тоннадан 130 минг тоннагача оширишни назарда тутади», — дейилади хабарда.

ТАСС хабар беришича, «Роснефть»нинг Германиядаги шоъба корхонаси » Rosneft Deutschland GmbH 2022 йили Германия Федерал тармоқ агентлиги бошқарувига ўтказилган. Қозоғистоннинг «Казтрансойл» миллий оператори «Транснефть» қувурлари тизими орқали Россия орқали нефть транзитини таъминлайди. Кейин Қозоғистон нефти Беларусь орқали «Гомельтранснефть Дружба» қувури орқали Германиянинг Шведтдаги нефтни қайта ишлаш заводига етказиб бериш учун «Адамова застава» нефть етказиб бериш пунктига юборилади.

2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Шведт нефтни қайта ишлаш заводига тахминан 1,5 миллион тонна Қозоғистон нефти етказиб берилди, бу ўтган йили етказил берилган миқдорга тенг.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Ўзбекистон Марказий Осиё ва Жанубий Осиё мамлакатларига хавфсизлик муаммоларини иқтисодиёт орқали ҳал этишни таклиф қилди

  • Тожик ва ўзбек журналистлари Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлиги истиқболларига доир фильмни суратга олдилар

  • Тожикистонлик кўп болали аёл Саудия Арабистонидаги қулликдан сўнг ватанида мардикорлик қилмоқда

  • Ўзбекистонда пенсияларни пластик карталарга ўтказиш режаси қанақасига барбод бўлгани ҳақида