Вазиятдан хабардор манбанинг «Фарғона» нашрига маълум қилишича, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг 2031 йилги Осиё Кубогини ўтказиш бўйича берган қўшма аризаси рад этилиши эҳтимоли жуда юқори.
Манбанинг сўзларига кўра, «Марказий Осиёнинг ариза берган барча мамлакати ҳам ОФК ва ФИФА талабларига жавоб берадиган инфратузилманинг йўқлиги сабабли бундай юқори даражадаги турнирни ўтказишга тайёр эмас». Аризанинг қандай қилиб бекор қилиниши ҳозирча номаълум. Ёки мамлакатларнинг ўзлари аризаларини қайтариб олишади ёки бошқа ариза берувчи ғалаба қозонади.
2031 йилги Осиё Кубогини ўтказишга Марказий Осиё республикаларидан ташқари Австралия, Ҳиндистон, Индонезия, Қувайт ва Жанубий Корея давогарлик қилмоқда. Дарвоқе, Австралия 2015 йили турнирга мезбонлик қилган ва Индонезия 2007 йилда Осиё Кубогини ўтказган тўртта давлатдан бири бўлган. Ҳиндистонда футбол ривожланмаган ва бу мамлакатда зарур инфратузилмаларнинг мавжудлиги савол остида. Жанубий Корея ҳам Осиё Кубогини ўтказган, аммо бу анча олдин бўлган. Бироқ, Шарқий Осиёда турнирлар 2004 ва 2007 йиллари (Хитойда ва биргаликда Вьетнам/Малайзия/Индонезия/Таиландда) ўтказилган.
Шундай қилиб, 1980 йили Осиё Кубогига мезбонлик қилган Қувайт ҳозирда энг катта эҳтимол билан аризачилар орасида ғолиб бўлиши мумкин. Қизиғи шундаки, аввалги Осиё Кубоги БАА ва Қатарда бўлиб ўтган, кейинги турнир эса 2027 йили Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.



