Тўқаев: Қўшни давлат Қозоғистон банки орқали 13 миллиард доллардан ортиқ маблағни четга «ўтказган»

akorda.kz сайти фотосурати

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Молиявий мониторинг агентлигидан (ММА) тижорат банкларининг ноқонуний ва шубҳали операциялари устидан назоратни кучайтиришни талаб қилди. У бу ҳақда 28 январ куни агентлик йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Оқўрда матбуот хизмати. Бундай операцияларга мисол сифатида давлат раҳбари қўшни давлат миллиардлаб долларларни четга чиқарган маълум бир банк ҳаракатларини келтирди.

«[ММА] раиси Жанат Элиманов яқинда менга Қозоғистон банкларидан бирининг ҳаракатлари ҳақида ҳисобот берди. 2025 йили ушбу банк орқали қўшни давлат 7 триллион тенгедан (13 миллиард доллардан ортиқ) ортиқ маблағни бошқа давлатларга «ўтказган».

Мени назаримда, бу ҳуқуқий, иқтисодий ва ҳатто сиёсий нуқтаи назардан жуда ғазабланарли факт», — деди президент.

Унинг сўзларига кўра, молиявий фирибгарлик схемаларининг шунга ўхшаш кўплаб ҳолатлари мавжуд. Бироқ, Тўқаев на банк, на унинг хизматларидан фойдаланган мамлакат ҳақида бирор нарса демаган.

Сиёсатшунос Газиз Абишев ўзининг Telegram-каналида гап «мутлақо турли қўшни давлатлар» ҳақида кетаётгани ва пуллар БАА, Туркия ва бошқа давлатларга ўтказилган бўлиши мумкинлиги ҳақида бораётганини таъкидлайди.

Президент тилга олган банкка келсак, сиёсатшуноснинг сўзларига кўра, у қандайдир «жиддий ўйинчи». «Бу билан унда Қозоғистон ҳукумати ва бошқа давлатлар билан муаммолар туғилиши мумкинми? Ахир, бу ҳақда бежиз гап бормаган — Қозоғистон ҳукумати қандайдир реакцияни кутмоқда ёки хорижий ҳукуматларнинг қандайдир реакциясидан хабардор», — деб таъкидлайди Абишев.

«Ҳазилакам гап эмас — $13 млрд.ни олиб ўтиш. Биргина комиссия ҳисобига чакана пул ишлашмаган», — дея қўшимча қилган у.