Ёндиради, куйдиради…

Тошкентликлар иссиқдан жон сақлаш мақсадида шаҳар марказида пляж ташкил этишди

Ўзбекистон пойтахти аҳолиси ёзнинг жазирама палласида дам олиш илинжида Тошкентнинг қоқ марказида чўмилиш ва қуёшда тобланишга жой топишди. Ц-6 турар-жой массиви ва Германия элчихонаси ёнида, Олимпия шон-шуҳрат музейи ва Жасорат ёдгорлиги ўртасида спонтан пляж пайдо бўлди. Катта Анҳор каналидан ирмоқ бўлиб айрилган сойнинг туби саёз ва ён атрофи дарахтлар билан ўралган.

Тошкент марказида чўмилаётган одамлар. Андрей Кудряшов фотосурати/«Фарғона»

Анҳорнинг ўзида чўмилиш мана кўп йиллардан бери ман этилган – турли сабабларга кўра. Шаҳарнинг асосий сув артерияси тез оқим, катта чуқурликка ва тик қирғоқларга эга. Ёзги жазирамада ҳам сув муздек бўлади. Аммо тақиқ фақат хавфсизлик нуқтаи назаридан эмас.

Тошкент марказида чўмилаётган одамлар. Андрей Кудряшов фотосурати/«Фарғона»

Сўнгги йилларда Оқтепа майдонидан Тошкент телеминорасигача бўлган Анҳор қирғоғи Дубай сайргоҳлари услубида ўн километрлик кўргазмали сайргоҳ сифатида тизимли равишда ободонлаштирилди. Ҳар икки қирғоқда кўркам панжаралар, зинапоялар, замонавий кўприклар билан жиҳозланган пиёдалар йўлаклари ётқизилди. Тез ўсадиган ва ёрқин гуллайдиган дарахтлар — Павловния дарахтлари экилди. Ҳашаматли меҳмонхоналар, кафе ва ресторанлар қурилмоқда. Машҳур моржлар пляжи кўздан йироқ жойга кўчирилди. Аммо қайиқда саёҳат қилиш учун эшкак эшиш базаси ва кичик моторли гондол станцияси барпо этилди. Ана, сизга гўзал маскан! Аммо Тошкентда ёз чилласи бошланганида инсонга сайр йўлаклари таскин беролмайди.

Тошкент марказида чўмилаётган одамлар. Андрей Кудряшов фотосурати/«Фарғона»

Ёзда одамларнинг чўмилгиси келади. Аммо Тошкентда жамоат пляжлари деярли йўқ. Ҳеч бўлмаганда — бепули. Бир нечта аквапарклар қурилган, улар ҳар доим гавжум ва қиммат (10 дан 30 долларгача кириш тўлови). 2022 йили фуқароларнинг севимли ёзги дам олиш маскани бўлмиш Алишер Навоий номидаги Миллий боғни реконструкция қилиш ишлари якунлангач, собиқ Комсомол кўлидаги пуллик кичик пляж, афсуски, унчалик ўзини оқламади. Биринчидан, нарх баланд. Дам олиш кунларида катталар учун икки соатлик чўмилиш 10 доллар туради. Болалар ва пенсионерлар учун, албатта, чегирмалар бор. «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғидаги янги пляж деярли ярмига арзон, аммо у деярли шаҳар ташқарисида жойлашган. У ерда чўмилиб, айниқса жамоат транспортида қайтиб келгунингизга қадар яна терга ботасиз.

Тошкент марказида чўмилаётган одамлар. Андрей Кудряшов фотосурати/«Фарғона»

Гап бундаям эмас. Сув ресурсларини тежаш, фойдаланиш қулайлиги ва хавфсизлиги учун реконструкция қилинган сув ҳавзаларининг туби махсус саёз қилинган ва сунъий сув ўтказмайдиган қоплама билан ишланган. Иссиқ мавсумда у муқаррар қалин бактериал шиллиқ қават билан қопланади, бу хавфсиз бўлиши мумкин, аммо унга тегиниш ёқимли эмас. Бундан ташқари, янги пляжлар, сув парклари каби, табиий соядан бутунлай маҳрум. Ўзбекистонда қалин сояда қуёшдан тобланган маъқул. Кундуз куни айвон ёкт соябон остида ҳам кўз очиб юмгунча «мирзачўллик»ка айланиб қолиш ҳеч гап эмас.

Тошкент марказида чўмилаётган одамлар. Андрей Кудряшов фотосурати/«Фарғона»

Олимпия шон-шуҳрат музейи яқинида ўз-ўзидан пайдо бўлган пляж бу бутунлай бошқача масала. Шу кунларда атрофда истиқомат қиладиган одамлар оилалари билан туби табиий лой, атрофи кўп йиллик чинорлар соясига бурканган ушбу масканга ошиқмоқдалар. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари дам олишга келганларга халақит беришмайди. Улар ҳушёрлик билан тартибни сақлашади, бировни ҳайдамайди.

Тошкент марказида чўмилаётган одамлар. Андрей Кудряшов фотосурати/«Фарғона»

Буларнинг барчасини, албатта, реклама сифатида қабул қилмаслик керак. Турган гап, оломон кўпайгани сари спонтан пляж тез орада ёқимсиз жойга айланади. Ҳозир ҳам, менинг шахсий фикримча, бу эстетик жиҳатдан ёқимли кўринмайди. Гарчи у ҳали ҳам жаримада ҳувиллаб қолган бошқа сайргоҳлардан кўра қулайроқ бўлса-да.

Тошкент марказида чўмилаётган одамлар. Андрей Кудряшов фотосурати/«Фарғона»

Тошкентдаги жазирама тез орада тугайдими? Европа стандартларига кўра, Ўзбекистонда ёз тахминан октябрь ойининг охирида тугайди. Одатда чилла 25 июндан 5 августгача ҳукм суради. Бироқ, бу йил у кетишга шошилмаётганга ўхшаяпти. Ўтган дам олиш кунлари пойтахтда кундузи ҳаво ҳарорати сояда +39 — +40 даражагача сақланиб қолди. Кечаси эса ҳаво ҳарорати +29 даражадан пастга тушмади.

Тошкент марказида чўмилаётган одамлар. Андрей Кудряшов фотосурати/«Фарғона»

Ўзгидромет марказининг расмий маълумотларига кўра, 2024 йил июль ойи Ўзбекистонда кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан 1-2,5 даражага иссиқроқ бўлган. Лекин рекордларсиз. Ҳозирги чилла 154 йилдан бери олиб борилаётган метеорологик кузатувлар натижасида кўра энг юқори кўрсаткичга эга эмас. Тошкентда 2014 йили июнь ойида қайд этилган +43 даража Тошкент учун максимал ҳарорат ҳисобланади. Охирги ўн йил ичида энг иссиқ кун 2021 йил 26 июль бўлиб, термометр кўрсаткичи +42,6 га етган. 2023 йилнинг шу куни Тошкентда ҳарорат +42 ни ташкил этганди. Ва бу йил, 27-28 июнь кунлари ҳаво ҳарорати «атиги» +41 га етди, 1 июлдан бошлаб эса рекорд даражада паст бўлди +35.

Тошкент марказида чўмилаётган одамлар. Андрей Кудряшов фотосурати/«Фарғона»

Синоптиклар прогнозига кўра, Тошкентда экстремал иссиқ ҳаво шу ҳафта охиригача давом этади ва август ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб аста-секин пасайишни бошлайди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ