«Ҳукуматдаги икки дўстнинг оёғи ердан узилиб қолган»

2022 йил 24 октябрда Бишкекда мухолифатнинг навбатдаги намойиши ҳақида

2022 йил 24 октябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда ҳукуматнинг Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга ўтказиш тўғрисидаги қарори ва ҳукумат мухолифларига нисбатан сиёсий репрессияларга чек қўйишга доир тинч митинг бўлиб ўтди.

Тадбир якунида намойишчилар петицияни имзоладилар, унда қуйидаги талаблар кўрсатилган:

▪️Кампир-Обод сув омбори ва унинг ҳудуди Қирғизистон балансида қолиши керак.

▪️Кампиробод сув омборини алмаштириш, делимитация ва демаркация қилиш масалалари ва ишлари тўхтатилиши керак. Шартномани ратификация қилиш амалга оширилмаслиги керак.

▪️Делимитация ва демаркация бўйича давлат комиссияси қайта тузилиши керак.

▪️Делимитация ва демаркация масалалари бўйича баённомалар инвентаризациядан ўтказилиши ва жамоатчиликка эълон қилиниши шарт.

▪️Сиёсий таъқибларга зудлик билан чек қўйилиши керак.

▪️Ҳужжат мамлакат Президенти Администрацияси, Жогорку Кенеш (Парламент) ва Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Акцияда 200 дан 300 гача одам қатнашди.

©️ «Фарғона» ахборот агенлиги видеотасвири

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтди

  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди