Эрон ҳокимияти чўзилиб кетган иқтисодий инқироз сабаб туғилиш камайиб кетаётганидан ташвишга тушиб қолди. Ҳукумат берган маълумотга кўра, аҳолининг ўсиш суръати 1 фоиздан кам даражагача қисқариб кетган – бу сўнгги бир неча ўн йил ичидаги энг паст кўрсаткичдир. Туғилиш коэффициенти 1,84 дан иборат (бу миграцияни ҳисобга олмаганда, аҳолининг амалдаги миқдорини таъминлаб туриш учун зарур бўлган 2,1 даражадан паст). Никоҳнинг оммавийлиги ҳам пасайиб бормоқда.
Айни чоқда Эрон аҳолиси аста-секин қаримоқда, яъни катта ёшдаги кишилар улуши ортиб бормоқда. Ҳукумат ҳисоб-китобга кўра, 2050 йилга бориб, аҳоли 1/3 қисмининг ёши 60 ёшдан баланд бўлади (Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдиришича, ўша вақтга бориб, мамлакат дунёдаги “энг “кекса” мамлакатлардан бирига айланиб қолиши мумкин). Илгари эронлик депутатлар аср охирига бориб, тенденция – тамойил ўзгармаса, айни пайтда 80 миллион кишидан ошаётган мамлакат аҳолиси сони икки баробар қисқариши мумкин. Ёши 60 дан юқори кишилар улуши эса деярли 50 фоиз ортади.
Бу фақат ислом республикасини ўйлантираётган муаммо эмас, айни муаммо билан кўплаб мамлакатлар тўқнаш келмоқда (бунга ёрқин мисол сифатида Японияни келтириш мумкин, унинг аҳолиси “энг “кекса”лардан бири саналади, мабодо тамойиллар сақланиб қолса, аср ўрталарига бориб, у 1/3 га қисқариб кетиши мумкин). Лекин бу Эрон учун нафақат иқтисодий ва ижтимоий, қолаверса, сиёсий масаладир. Демография – расмий мафкуранинг бир бўлаги, ёш ва ўсиб бораётган аҳоли давлатнинг таъсири боғлиқ бўлган омилдир.
Масаланинг диний жиҳати ҳам бор. Руҳоният вакиллари мамлакат ўз манфаатларини ҳимоя қилиши учун “кўпроқ шиалар керак”лигини айтмоқда. Эрон армиясидаги мафкура бошқармаси бошлиғи, юқори лавозимли руҳоний Муҳаммад Ҳасаний баёнот беришича, фарзандлар туғилиши “жиҳод”нинг бир кўриниши, “душманларимизни ва бизга қарши фитна қўзғаётганларни зарарсизлантиришда ёрдам бериш ҳар бир шианинг бурчи”дир.
Ҳокимият идоралари шундан келиб чиққан ҳолда туғилишни чеклашга халақит беришга уринмоқда. Хусусан, давлат клиникалари вазэктомияни (эркакларни стериллашни) тўхтатади. Яна улар аёлларга ҳомиладорликнинг олдини олиш воситаларини таклиф этмайди.
Бундай чора-тадбирлар Эронда сўнгги йилларда ўтказилган кампаниянинг давомидир. Ҳокимият идоралари оилани режалаштириш дастурини бекор қилиб, туғилишни кўпайтириш учун иқтисодий рағбат чораларини қўллашга киришган, руҳонийлар ҳатто фарзандсизлик солиғини жорий этишни талаб қилаётган эди.
Бироқ ҳукумат демографик вазиятга сезиларли таъсир кўрсата олмади. Халқаро санкциялар сабаб бўлган иқтисодий инқироз, нефть нархини кескин тушиб кетиши ва короновирусга қарши кураш учун жорий этилган карантин чекловлари эронликнинг фарзанд кўришдан сақланиши йўлидаги асосий сабаблардан бири бўлиб қолмоқда.
Тарих
Ислом республикаси ташкил этилган 1970-йиллар охиридан бошлаб ҳокимиятнинг демография сиёсати бир неча марта ўзгарди. Дастлаб аҳоли ўсиши рағбатлантирилди (1970-йилларда туғилиш коэффициенти анча юқори бўлиб, бир аёлга ўртача 6 та туғиш тўғри келар ва бу умумжаҳон кўрсаткичидан анча баланд эди). Шу билан бирга, милитаристик давлат болаларда келажак аскарларини кўрар, олий раҳбар Руҳуллоҳ Хумайний кўпмиллион кишилик армия ташкил этиш режаларини тузган эди (ҳозирги кунда Эрон қуролли кучларининг шахсий таркиби миллион кишидан камроқ). 1980-йиллардаги Ироқ билан уруш даврида ҳокимият кўп фарзандли оилаларни рағбатлантириб, уларга иқтисодий имтиёзлар берган.
“Ислом давлатида ҳар бир киши аскар бўлиши шарт, – дер эди Хумайний. – 20 миллион йигити бор мамлакатни 20 миллион кишилик армияга айлантириш мумкин. Бундай давлатни енгиб бўлмайди”.
1976 йилдан 1996 йилгача бўлган 20 йил мобайнида Эрон аҳолиси тахминан икки баробар – 33 миллиондан 60 миллион кишигача ўсди. 1980-йиллардаги ўсиш суръатлари – йилига ўртача 4 фоиз – дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири бўлди.
Бироқ кейинчалик ишсизлик ортиб кетиши ва бошқа иқтисодий муаммолар сабаб ҳокимият сўз оҳангини ўзгартирди. У аҳоли жуда тез ўсаяпти, деган қарорга келди. “Фарзанд кам бўлса – ҳаёт фаровон бўлади” ва “Бир фарзанд – яхши, икки фарзанд – етарли” сингари расмий шиорлар ўртага ташланди. Оилани режалаштириш рағбатлантирила бошланди. Хомейний контрацептивлардан фойдаланишни маъқулловчи, бошқа айрим руҳонийлар эса вазэктомияни фойдасига фатво чиқарди.
Сиёсат
Социологлар таъкидлашича, бундай сиёсат Эрондаги аёллар аҳволини яхшилашга ёрдам берди. Кўпчилик, дейди АҚШлик демография бўйича эксперт Фарзона Рудий, номақбул ҳомиладорликдан қутулиш имкониятига эга бўлди. Фарзандлар сони кам бўлган пайтда ота-оналар уларнинг ўқишига, жумладан, қизларнинг таълим олишига кўпроқ маблағ сарфлаши мумкин эди. 2010-йиллар бошига келиб, давлат олий таълим муассасаларида ўқиётган қизлар сони йигитларникидан кўп экани маълум бўлди (аммо айни пайтда Эронда аёлларнинг бандлиги 20 фоиз паст, умуман олганда, Эрон Жаҳон иқтисодий форуми тузадиган гендер тафовути рейтингига кўра, энг паст ўринлардан бирида туради).
Бироқ туғилиши пасайиб кетиб, аҳоли аста-секин қарий бошлагач, сиёсатни яна ўзгартирдилар. Демография муҳокамасига жанговор оҳанглар қайтди. Эроннинг ҳозирги руҳоний раҳбари Али Хомейний аҳоли сонини деярли 2 баробар ошириб, 150 кишига етказиш кераклиги ҳамда бу қудрат ва тараққиётнинг зарур шарт экани ҳақида баёнот берди.
“Хитой билан Ҳиндистонга аҳолини кўплиги ижтимоий ва сиёсий имтиёзлар бермоқда, – деди у. – Улар ютуғи айнан шу нарсага боғлиқ”.
Туғилишни чеклаш билан боғлиқ расмий дастурлар тўхтатилди. Парламент – Мажлис стериллаш бўйича операцияларни (ҳам эркаклар, ҳам аёллар учун) тақиқлашни ёқлаб чиқди. Ҳукумат қизларни 16 – 17 ёшдан кечикмасдан турмушга чиқишга даъват этиб, фарзандларига қўшимча нафақалар ваъда қилди. Руҳонийлардан бири фарзандсизлик солиғини жорий этишни (бундан ташқари, фарзандсиз кишиларни раҳбарлик лавозимларига тайинламасликни) таклиф этди. Ислом инқилоби соқчилари корпуси тузилмаларидан бири бўлган “Басиж” бўлинмаларида хизмат қилаётган аёллар “намуна бўлиш ва камида 5 фарзандни тарбиялаб вояга етказиш”га даъват этилди.
Гарчи Эронда никоҳлар оммавийлиги, умуман олганда, камаяётган бўлса-да, балоғат ёшига етмаганлар билан тузилаётган никоҳлар сони ортиб бормоқда. Мамлакатда ҳар йили минглаб бундай никоҳлар тузилади. Бундай ҳолатларда, асосан, ота-оналар балоғат ёшига етмаган қизларини эрга беради (Эронда қизлар учун никоҳ тузишнинг энг паст ёши 13 дир, аммо отасининг рухсати билан қиз болани 9 ёшидан бошлаб эрга бериш мумкин). Кўпинча моддий сабабларга кўра, яъни келин-куёвнинг ҳаққи бўлган бир неча минг долларлик “никоҳ кредити” олиш учун шундай қилинади. Ҳуқуқ ҳимоячилари танқидига қарамасдан, ушбу амалиётни ҳокимият ҳимоя қилмоқда, айрим ҳокимият вакиллари ҳам шунга амал қилади. Машҳур руҳонийлардан бири, собиқ разведка вазири Муҳаммад Рейшаҳрий тўққиз яшар қизга (бошқа обрўга эга руҳонийлар вакили қизига) уйланган эди.
Олдинги сиёсат энди расман хато деб эълон қилинди. Боз устига, айрим сиёсатчилар ўша сиёсатни “ташқи душманлар киритган жосуслар” тарғиб қилганини иддао қилди (Эроннинг расмий риторикасида АҚШ, Исроил, Саудия Арабистони ва айрим бошқа мамлакатларга “ташқи душман” деб қаралади). Гўё улар туғилишни пасайтириш зарур эканига ҳокимиятни ишонтириш учун “статистика маълумотларини бузиб кўрсатган эмиш” (Эрон аҳолисини камайтириш учун гўё “душманлар режаси”ни бажарган эмиш). Демография бўйича айрим экспертлар ҳибсга ҳам олинди.
Айни пайтда Эрондаги иқтисодий вазият ҳали ҳам туғилиш ўсишига эш бўлаётгани йўқ. Ҳукумат ҳисоб-китобича, коронавирус инқирози мамлакат иқтисодиётига ЯИМнинг тахминан 15 фоизича зарар келтирди. Жаҳон банки башоратига кўра, жорий йилда Эрон иқтисодиёти 5,3 фоиз пасаяди (ўтган йили 8,2 фоиз қисқарган эди), лекин келаси йили ўса бошлайди. Миллий пул бирлигининг долларга нисбати пасайиб бормоқда (ўтган йили бу кўрсаткич 40 фоиз бўлган эди). Парламент хомчўтига биноан, коронавирус инқирози сабаб ишсизлар сони бир неча миллион кишига ортиши мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги яқинда демографик вазиятга изоҳ берар экан, агар аҳолининг иқтисодий аҳволи “ишонч бермаса”, кредитлар каби туғилишга кўмаклашиш рағбатлари ҳам етарли бўлмаслиги мумкинлигини тан олди.
Михаил Тишченко
-
16 Сентябрь16.09ФотоШҲТ. ТашрифларШҲТ саммити тадбирларида иштирок этиш учун 20 га яқин давлат раҳбарлари Самарқандда йиғиладилар
-
14 Июль14.07Савдо, маданият, хавфсизликТошкентда бўлиб ўтадиган Халқаро конференцияда олий мартабали меҳмонлар иштирок этадилар
-
28 Июнь28.06Шаҳардаги мавҳум эркинликХитой мустамлакачилиги Урумчидаги уйғурларнинг фитратини қандай қилиб ўзгартираётгани ҳақида
-
08 Май08.05“Қурбонлар гипермаркетлар олдида, каршерингларда ўтирган ҳолда пойланади”Россияда мигрантларга қарши кайфият нега кучайиб кетаётгани ҳақида
-
22 Октябрь22.10Сургундаги воизТаъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?
-
27 Август27.08Нафас олиш ҳозирча мумкинТолиблар аёлларга нисбатан ҳижоб мажбурийлиги ва бир қатор тақиқларни қонун билан мустаҳкамлади