Бир пайтлар, 1990 йиллар ўрталарида Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Андрей Канчельскис Англиянинг машҳур «Манчестер Юнайтед» клубида ёки мухлислар иборасига кўра — «МЮ» ўйнаган. Орадан кўп сувлар оқиб ўтди. Канчельскис футболчи сифатида карьерасини якунлади, аммо футболда қолди. Сўнгги йилларда Андрей Антанасович Марказий Осиё мамлакатлари клубларида фаол ишлади. Икки марта Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасини бошқарди, Қўстанайнинг «Тобол» клубида бош директор лавозимида ишлади. Энди доира ёпилди — у яна «МЮ»га қайтди, лекин бу сафар Жалолобод клубига.
Канчельскис Қирғизистоннинг «Мурас Юнайтед» клубини бошқариши ҳақидаги маълумотлар тахминан бир ҳафта олдин пайдо бўлди, бироқ бунга расмий шарҳ берилмади. «Фарғона» мухбири мураббий билан боғланиб, унинг фаолиятида нималар юз бераётгани билан қизиқди.
— Сизни ушбу лавозимга тайинланганингиз билан табрикласак бўладими?
— Расман ҳозирча йўқ, лекин умид қиламанки, яқин кунларда ҳаммаси ҳал бўлади.
— Қирғизистондамисиз? Футболчилар билан учрашганмисиз?
— Ҳа, Қирғизистонда. Жамоа билан танишув қизғин кечмоқда. Мен аллақачон машғулотларда иштирок этяпман.
— Жамо борасида нима дейсиз?
— Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Бир қатор етакчилар терма жамоа билан йиғинга кетишди. Улар Осиё Кубогига тайёргарлик кўрмоқда. Тез орада янги ўйинчиларни кўриб чиқишни бошлаймиз ва жамоани кучайтириш устида ишлаймиз.
Келгуси мавсумга амбициялар кучли.
— Легионерлар бўладими?
— Ҳаммасини кўриб чиқяпмиз. Авваламбор, мавжуд лимит доирасида қирғизистонлик футболчиларга эътибор қаратилмоқда – майдонда камида 6 нафар маҳаллий футболчи бўлиши шарт. Кейин биз ЕОИИ футболчиларини ва ниҳоят, устуворликларга кўра, бошқа хорижликларни кўриб чиқамиз.
— Кимдир танловга келдими?
— Маҳаллий йигитлар бор. Қолганларини жамоанинг биринчи йиғинига таклиф қиламиз — биз билан ишлашни хоҳловчиларни.
— Қирғизистон чемпионатининг савиясини тахминан тасаввур қиляпсизми? Балки Қозоғистон ва Ўзбекистон чемпионатлари билан солиштирганда?
— Мен юзаки баҳо беришни хоҳламайман. Келинг, орадан уч-тўрт ой ўтиб, вазиятни ичкаридан баҳолаб, ҳеч бўлмаганда қиёсий таҳлилдан сўнг ушбу масалани кўтарайлик.
— Аввали ҳам Қирғизистонга бир-икки келгандингиз. Бу «Мурас Юнитед» билан боғлиқмиди?
— Йўқ. Шу йилнинг баҳорида миллий терма жамоа бош мураббийлигига номзодлардан бири сифатида Бишкекка келдим. Кейин дўстлар таклифига биноан меҳмон бўлиб келдим. Кейин кўргазмали ўйинда иштирок этиши режалаштирилган «Барселона» академиясининг очилиш маросимига келишим керак эди, аммо бу амалга ошмади: Чехияда турнирда эдим.
— Қирғизистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Осиё Кубогига боришни режалаштиряпсизми?
— Ҳозир кубокка вақт йўқ. Жамоани шакллантириб, йиғинларни тайёрлашимиз керак. Табиийки, бу жараёнларга диққат жамланган. Бироқ, коридор пайдо бўлса, муҳим ўйинни томоша қилиш учун учиб бориш мумкин бўлади.
ℹ️ «Мурас Юнайтед» — ёш ва жуда амбицияли клуб. Жамоа 2023 йили ташкил этилган ва дарҳол Қирғизистон чемпионати олий лигасига йўл олди. Биринчи мавсумда жамоа чемпионатда бешинчи ўринни эгаллади ва мамлакат кубогини қўлга киритди. Айни пайтда, ОФКнинг янги қоидаларига кўра, Қирғизистон кубоги ғолиби қитъадаги клублар ўртасидаги турнирларда иштирок этмайди. Келгуси мавсумда халқаро майдонда мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган ягона жамоа мамлакат чемпиони – Кантнинг «Абдиш-Ата» клуби бўлади.
-
22 Октябрь22.10Сургундаги воизТаъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?
-
27 Август27.08Нафас олиш ҳозирча мумкинТолиблар аёлларга нисбатан ҳижоб мажбурийлиги ва бир қатор тақиқларни қонун билан мустаҳкамлади
-
16 Август16.08«Халқ ва давлат: АЭС бўйича референдум ким тарафида?»Қозоғистонда шу номдаги масалага бағишланган «Трансчегаравий журналистика» лойиҳаси ишга туширилди
-
15 Август15.08«Толиблар футболни тушунишмайди»Афғон клубининг ОФК Чақирув лигасидаги истиқболлари ҳақида
-
13 Август13.08Париждан медаллар биланМарказий Осиё спортчиларининг 2024 йилги Олимпиада ўйинларида эришган натижалари ҳақида
-
27 Июнь27.06Бастрыкин «топқирлиги»РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида